26 May 2010
07:32 - Дунёнинг энг қиммат футбол мураббийси Тошкентни тарк этмоқда
Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига сўнгги бир ярим йилда мураббийлик қилиб, айтарли даражада биронта муваффақиятга эриша олмаган таниқли футбол мутахассиси Луиш Фелипе Сколари мамлакатимизни тарк этмоқчи. У Клуб маъмурияти у билан тузилган шартномани муддатидан олдин қисқартиришга қарор қилган.

Тўғрироғи, Ўзбекистонга келиб 16,5 миллон еврога обрўйини пуллаган мураббийнинг клуб ҳомийси Миродил Жалолов ҳибсга олинганидаёқ бу ердан ризқи узилганди. У Reuters агентлиги мухбирлари билан суҳбатда Европа ёки Бразилиядаги жамоалар билан ишлашини айтибди. Ўзбекистонга келиб, шуҳратини бир қадар сўндирган мураббийни улар олишса албатта.