25 May 2010
07:44 -
Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ташшабуслари ҳақида Тошкентда конференция
Дунёдан изоляция қилиб қўйилган Ўзбекистон ўз ёғи ичда қовирилиб ётгани, унинг президенти билан МДҲ ва ШҲТ доирасидан ташқарида ҳеч ким мулоқот ҳам қилмай қўйгани ҳаммага маълум. Шундай шароитда Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ташаббуслари ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили.
Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш ўрнига уни дунёга интеграция қилиш орқали мамлакатимизда демократияни ривожлантириш самаралироқдир, деган «Бирлик» Партиясининг гапига қулоқ солган Ғарб давлатлари, 2 йил аввал Ислом Каримни Бухарестда ўтказилган қайсибир йиғилишга чақиришганда, у Афғонистон муаммоларини ҳал этиш учун 6+3 форматида халқаро конференция чақиришни таклиф қилганди. Унинг таклифига ҳеч ким эътибор ҳам бермаганини қўйиб туринг, АҚШ ва НАТО Ўзбекистонсиз ҳам Афғонистон муаммоларини ҳал этиб, 2011 йилдан бошлаб ўз қўшинларини у мамлакатдан олиб чиқишга тайёрланмоқда.
Ислом Каримнинг таклифлари қандайдир аҳамиётга эга эканлигини кўрсатиш учун бўлса керак, кеча Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ташқи сиёсий масалалар бўйича комитети, Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг халқаро муносабатлар ва параментлараро алоқалар комитети ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги “Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бўйича ташаббуслари” номли конфенция ўтказишибди. Табиий, бундай мавзудаги анжуманлар халқаро мақомга эга бўлиши керак эди. Дунё эътибор бермаётган таклифлар бўйича ички конференция ўтказиш эса масхарабозликдир. Нима ҳам қилардик, Тошкентда кеча шундай масхарабозлик бўлган.
Ислом Каримнинг парламент ва ташқи ишлар вазирлигидаги лаганбардорлари, бири қўйиб бири олиб, унинг 6+3 форматида конференция ўтказиш ҳақидаги оламшумул ташаббусини олқишлашибди, бу ташаббус ҳамма тарафидан маъқулланаётганини урғулашибди. Нима учун 2 йилдан бери бу ташаббус олға сурилмаяпти, деган савол ҳеч кимнинг эсига келмапти.
Аслида, бу конференция иштирокчилари Ўзбекистонни изоляциядан чиқариш мақсадида “Бирлик” тарафидан қилинган ташаббусларни олқишлашлари керак эди, аммо, бунга ҳеч ким журъат этмапти.