17 May 2010
02:00 -
Туркиянинг қишлоқларидан биридан чиққан “табиб илонлар” ҳақида
Бу мамлакатнинг Бойбурт вилоятининг Қирқпинор қишлоғида йиллардан бери май ойида ер остидан захарсиз илонлар чиқиб, бир ойчадан кейин яна ғойиб бўлишар экан. Узунлиги 30 санитметрдан 1 метргача бўлган илонларни одамлар сут билан боқишар ва улардан бир қатор касалликларни даволаш учун фойдаланишар экан.
Шу қишлоқликларнинг айтишича, илонлар томоқ, бош, ошқозон, бел, оёқ оғриқларини, эгзема касаллигини тузатади. Илон шу оғриқ бор жойга қўйилиб, маълум муддат ушлаб турилса, у касаллик ўтиб кетар эмиш.
Хабар аллақачон бутун Туркияга ёйилган ва унга ишонганлар май ойида Қирқпинорга келиб ўзларича даволаниб кетишади. Ҳозир навбатдаги мавсум бошланди. Табиий, қишлоқликлар бу ишни бекорга қилишмайди, ҳар бир даволаш сеанси учун 5 лира (тахминан 3-4 доллар) хизмат ҳаққи олишади.
Бу ерга келаётганлар кўп, аммо, сўнгги дақиқада қўрқув ичида доволанишдан воз кечаётганлар ҳам кам эмас, дейди бу ишни бизнесга айлантирган қишлоқликлардан бири.