07 May 2010
02:38 -
Собиқ Орол денгизи балиқ ўрнига табиий газ беради
Орол денгизининг Ўзбекистонга оид ғарбий қисмида табиий газ қидириш ишлари ижобий натижа берди, деб анчагина мужмал хабар тарқатилди. Газни Aral Sea Operating Company ширкати топди, дейди “gazeta.uz” сайти.
Хабарга кўра, 2006 йил августида Ўзбекистон ҳукумати ўзимизнинг Ўзбекнефтегаз”, русларнинг “Лукойл Оверсиз”, малайзияликларнинг Petronas, кореяликларнинг KNOC и ва хитойларнинг CNPC иштирокида тузилган консорциум билан 35 йилга шартнома тузиб, унга Орол ва атрофида газ манбаларини қидириш ҳамда уларнинг ҳажмини ўрганишни топширган экан. У ерладан қазиб олинган газнинг камида ярми Ўзбекистоннинг улуши бўлади. Консорциумга кирган ҳар бир ширкатнинг улуши эса 10 фоиз. Aral Sea Operating Company ўша консорциумнинг операторидир.