19 April 2010
16:49 -
Жалолободда яна митинг қилишмоқда : кеча ўзбеклар, бугун Боқиев тарафдорлари
Бугун эрталабдан Жалолобод марказидаги Жркинлик майдонида тахминан бир минг кишининг иштирокида президент Боқиев тарафдорларининг мтинги бўлмоқда. Бу ҳақда хабар тарқатган АКИпресс агентлигига кўра, митинг қатнашчилари Боқиев тарфдорларини таъқиб қилмасликни, 7-8 апрель воқеаларини ўрганиш учун халқаро комиссия тузишни талаб қилмоқдалар. Кейинчалик митингчилар қаторига “Боқиев айбдор эмас” шиорини кўтарган 50 гя яқин чавандоз ҳам қўшилибди.
Яна шу агентликнинг хабарига кўра, кеча маҳаллий Университет ҳовлисида 4-5 минг ўзбек митинг ўтказиб, мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилишган. Ўзбек Миллий-Маданий Марказининг вице-президенти Улуғбек Абдусаломов Марказ ёрдамида тузилган халқ дружиналари ҳуқуқ-тартибот органларига жамоат тартибини сақлашда кўмаклашаётганларини айтибди.
Хабарда бу митингнинг бошқа тафсилотлари йўқ. Лекин, тахмин қилиш мумкинки, кўпроқ Вақтли ҳукуматга ён босаётган агентликнинг хабарида митингчиларнинг сони бир неча баравар кўпайтирилган ва митингчилар фақатгина Улуғбек Абдусаломовнинг юқорида келтирилган сузларини эшитиш учун йиғилишмаган. Мақсад - ўзбеклар Вақтли ҳукумат билан бирга эканлигини кўрсатиш бўлган.
Ўзбеклар хато қилмоқдалар, дейди мухбиримиз. Вақтли ҳукумат ноқонуний эканлиги ахир бир кун тан олинади.Ўшанда ўзбеклар уялиб қоладилар, бугунги қилаётган ишлари туфайли уларининг диаспора сифатидаги сиёсий нуфузи лат ейди. Бунинг натижасида ўзбеклар кўп нарса йўқотадилар.
Ўзбек диспораси ҳозир оқилона йўл тутса, унинг Қирғизистондаги нуфузи объектив равишда кескин ортади.