16 December 2005
04:00 - 22:00 - “Эзгулик” Олий Мажлисдан Андижон вокеалари хусусида ойдинлик истади 11:00 - Бир судлов жараёни Ўзбекистон Олий судида кечмокда 10:00 - Дадахон Хасан МХХга чакирилгач гойиб бўлди
22:00 - “Эзгулик” Олий Мажлисдан Андижон вокеалари хусусида ойдинлик истади

Бугун “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Олий Мажлиснинг Андижон воқеаларини
текишириш бўйича Мустакил комиссияси раиси Махамадилхом Йўлдошевга махсус мактуб йўллади.

- Сиз бошчилик килаётган Комиссия томонидан айни хунрезликларнинг сабаб ва окибатлари хали ўрганилаётган бир пайтда, - дейилади мактубда, - рўйхатга олиниши Адлия вазирлиги мухокамасида бўлган “Бирлик” Халк Харакати Партияси ва “Эзгулик” жамиятининг бир неча фаоли айнан шу вокеаларни бир ёклама талкин этишда айбланмоқда. Бу борада хатто 227-2005-72-сонли жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тайёрланиб, судга такдим этилган. Айбловни тасдиклаган Андижон вилояти прокурори Баходир Деконов жамиятимиз (“Эзгулик” жамияти назарда тутилмокда. – “Харакат”) химоясида бўлган кишиларга карши амалдаги ЖКнинг 158, 159, 217, 244 сингари ўта огир моддаларини татбик этган.

Сўнгра хатда жиноий иш очишга асос бўлган “Бирлик” Партиясининг Андижон хунрезлигини кораловчи Баёноти умуминсоний кадрият ва принциплар, сўз эркинлиги, халкаро хукук нормаларига зид бўлмаган тарзда ёзилгани тилга олинади ва Андижонда нима бўлгани, хукумат ва намойишчиларнинг позициялари, содир этилган вокеалар ривожига тўгри бахо бериш учун Олий Мажлис Комиссиясининг фактларга асосланган хулосаси мутлако керак эканлиги таъкидланади.

- Модомики, - деб хатини давом эттиради Васила Иноят, - Андижон фожиаси халқаро доираларда зиддиятли тахминларга сабаб бўлаётган, бу масалада ўзбек халқи иродасини ифода этиши керак бўлган Олий Мажлис халигача адолатли тўхтамга келмаган экан, “Эзгулик” жамияти хукук ҳимоячиси ташкилот сифатида “Бирлик” фаоллари ва жамиятимиз аъзоларига нисбатан илгари сурилаётган айбловларга эътироз билдиришга, айбланаётганларни химоя килишга хаклидир.

- Айтиб ўтилган масалаларга ойдинлик киритиш учун Андижон вокеалари борасида Олий Мажлиснинг Сиз рахбарлик килаётган Комиссияси хулосаси билан танишишдан мамнун бўлардик, - дейди хатининг охирида “Эзгулик” раиси. - Ўйлаймизки, Комиссия хулосаси 227-2005-72-сонли жиноят иши бўйича айбланаётганлага нисбатан дастлабки тергов ва прокуратура томонидан илгари сурилаётган айбловнинг юзаки эканлигини исботлайди ва одиндаги суд мажлисларида хакикатнинг ойдинлашиши учун хизмат қилади.

“Эзгулик”нинг хатига “Бирлик” Партиясининг “Андижонда ўқ отганлар ҳам, оттирганлар ҳам тарих олдида жавоб берадилар ” номли Баёнотининг нусхаси ва Андижон вилояти прокурори Б. Деҳқонов томонидан тасдиқланган 227-2005-72-сонли жиноят иши юзасидан айблов хулосасининг нусхаси илова килинган.

Бу хатнинг манктикли эканлигини тан олиш керак, дейди бу хусусда мухбиримиз. Хали Олий Мажлис Комиссиясининг Андижондаги конли вокеалар бўйича хулосалари эълон килинмасдан, бу вокеаларни ўз позициясидан туриб талкин килган “Бирлик” Партиясининг баёноти бўйича жиноий иш очилишини тушуниб бўлмайди. Тўгри, бу баёнотда хукуматнинг ўз халкини ўкка тутиши, бу ишга президент Каримов бошчилик килгани нафрат билан кораланади. Аммо, хали хеч бир расмий хужжатда бунинг акси айтилган эмас. Агар, Олий Мажлиснинг Комиссияси хам халкни ўкка тутишга Каримов бошчилик килганини эълон килиб колса, бу Комиссия аъзоларига карши хам Ўзбекистон ЖКнинг 158, 159, 217, 244 моддалари бўйича жиноий иш очиладими?

Бир нарса аник: Ушбу Комиссиянинг хулосалари эълон килинмагунча, ”Бирлик”нинг президент Каримовга кўйган айбларини хеч ким инкор килолмайди. Албатта, хар кандай айбланувчи каби Каримов хам ўзини оклашга хакки бор. У расмий бўлмаган чикишларида, хусусан журналистлар билан учрашувларида, халкни ўкка тутишга буйрук бермаганини билдирди. Аммо, у бу иддаоларини Комиссия олдида исботлаши, халк ўкка тутилган куни мамлакат Куролли кучларининг Бош кўмондони макомига эга бўлган президент Каримов нимага Андижонга борганини атрофлича тушунтириши керак.

Вахоланки, Москвадаги манбалардан олинган маълумотларга караганда, Россия президенти Путин хам Каримов билан шахсий учрашувларда Каримовнинг 13 май куни эрталаб Андижонга боришини унинг сиёсий хаётидаги энг катта хато сифатида таърифлаган.

11:00 - Бир судлов жараёни Ўзбекистон Олий судида кечмокда

Кечаги хабаримизда республикамизнинг бир неча шахарларида Андижон вокеаларига алокадорликда айбланаётган 114 киши устидан катор судлов жараёнлари бошлангани хакида маълумот бериб, шу судлардан бири Андижон вилояти ички ишлар бошкармаси, патруль-сокчилик хизмати ва жамоат тартибини саклаш бошкармасининг 10 нафар рахбари ва УЯ-64/18 ракамли камок касалхонасининг 2 нафар врачи устидан кечаётганини билдирган эдик.

Ўзбекистоннинг бугунги, 16 декабрдаги айрим газеталарида ЎзА агентлигининг эълон килинган ахборотига кўра, мазкур суд жараёни бевосита Ўзбекистон Олий судида шу суд раисининг ўринбосари Бахтиёр Жамолов раислигида олиб борилмокда. Судланувчилар айбларига икрор ва кисман икрор эканликларини билдириб, кўрсатма беришмокда.

ЎзА ахборотида яна айтилишича, суд томонидан суд мухокамасининг давлат сирлари билан боглик кисмини ёпик, колганини, ОАВлардан келган илтимосномаларга асосан, очик суд мажлисида кўриш хакида ажрим чикарилган.

10:00 - Дадахон Хасан МХХга чакирилгач гойиб бўлди

Ўзбекистонда Андижон мавзуидан сўз очган хур фикрли кишилар, мухолифат вакиллари ва хукук химоячиларини таъкиб килиш давом этмокда. Ана шундай таъкиб остида бўлган ўзбек хофизи ва шоири Дадахон Хасан, мана 3 кундирки, йўк. Унга республика Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) дан юборилган чакирув когозига кўра, кеча, 15 декабрда шу ташкилотнинг бош идорасига бориши лозим эди.

Тугаётган 2005 йилнинг ўзида умр йўлдоши ва ўглидан бирин-кетин айрилган Дадахон Хасан учун шу кора кунларгина гўё етмай турувди.