15 April 2010
02:23 -
АҚШ вакилининг Қирғизистонга келиши вазиятни ўзгартирмади, Россия ўзини бу ерда мустаҳкамлашга интилмоқда
Бугун Бишкекга келган АҚШ Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбари, у айни пайтда Давлат Котибининг ёрдамчиси ҳисобланади, Роберт Блейк Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат раиси Роза Отумбаева билан учрашуви расмий баёнот беришсиз тугади. Журналистлар олдига якка ўзи чиққан Роза Отунбаева учрашув пайтида АҚШнинг Манасдаги базаси хусусида гап бўлмагани, АҚШ гуманитар соҳада баъзи ёрдамлар бермоқчи эканлигини айтди. Кўринишидан, АҚШ Вақтли ҳукуматни тан олиш-олмаслиги масаласи кун тартибида эмас. АҚШ бу хусусда қарор қабул қилишдан аввал Роберт Блейкни разведкага юборган холос.
Айни пайтда, Россия бу йўналишдаги автивлигини оширмоқда. Рус хабар агентликларининг билдиршича, Россия Бош вазири Владимир Путин Қирғизистонга ҳафтанинг охиригача ёрдам беришни бошлаш хусусида буйруқ берган. Рус ва қирғиз расмий давлат агентликларининг хабарига кўра, Россия Қирғизистонга $20 млн ёрдам (уни уялибгина грант деб аташмоқда) $30 млн қарз берибди. Унинг сиқдорига қарб, садақа деса ҳам бўлаверади. Русларнинг бу билан ўзларини Вақтли ҳукуматни тан олгандек, Қирғизистонда мустаҳкамланаётгандек қилиб кўрсатмоқчилар. Ваҳоланки, кечагина, Путиннинг матбуот котиби Путин-Атамбеков учрашуви бўлганини инкор этган эди. Ёлғончига айланган Олмосбек Атамбаевнинг суст қолиши сиёситчига ячрашмайдиган иш.
Хуллас, бу мамлакатда вазият тўла ноаниқлигича қолмоқда.