14 April 2010
13:06 -
Қашқардарёда яна уч мусулмон аёл озодликдан маҳрум этилди
Судья Бекназаров раислигида ўтказилган Жиноий ишлар бўйича Қашқадарё вилоят суди 12 апрель куни Қарши шаҳрида уч мусулмон аёлни турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Булар:
Ҳамдамова Меҳринисо, 1969 йилда туғилган, «Кўк Гумбаз» масжидининг отини, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди, умумий ражимдаги колонияда сақланади.
Ҳамдамова Зулхумор, 1960, шу масжидда ибодат қилувчи оддий аёл, 6,5 йил, умумий режим.
Раҳматова Шахло, 1965, шу масжидда ибодат қилувчи оддий аёл, 6,5 йил, умумий режим.
Бу ҳақда Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов хабар берди. Унинг аввалги хабарларидан маълумки, ўтган йилнинг 5 ноябрида «Кўк Гумбаз» масжидида ибодат қиладиган 30 нафар аёл ҳибсга олинганди. Уларни 5 кундан кейин қўйиб юборишди. Шундан кейин 8 аёл номаълум томонга ғойиб бўлган. Уч аёлга нисбатан эса Жиноят Кодексининг 159 (Конституцион тузумга тажоввуз) ва 244-1 ((Жамоатчилик хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар тайёрлаш ёки тарқатиш) моддалари бўйича жиноий иш очилди ва улар ўтган куни озодликдан маҳрум этилди.
11 мартда бошланган суд ёпиқ режимда ўтказилди, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Жиноий-процессуал кодекснинг нормалари мунтазам бузилди. Судланувчиларнинг биронта айби исботланмади.