28 March 2010
03:28 - Туркиянинг элчиси Швецияга қайтмоқда
Швеция парламентида туркларнинг арманиларга қарши гўёки 1915 йилда содир этилган қатлиомини тан олувчи қарор тасдиқланишидан ғазабланган Туркия бу мамлакатдаги элчиси намойишкорона Анқарга чақириб олган эди. Туркларнинг ғазаби узоққа бормади. Бу мамлакат оммавий ахборот воситаларида берилган хабарга кўра, Туркиянинг элчиси 30 март куни Стокгольмга қайтиб, ишини давом эттиради.