18 March 2010
21:19 -
Ўзбекистон фуқароси одам савдосида иштирокини тан олди, энди АҚШнинг тегишли органлари билан ҳамкорлик қилмоқда
2009 йил 28 майда АҚШ Адлия вазирлиги тарқатган маълумотга асосланиб, АҚШда 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига одам савдоси, босқинчилик¸ иммиграция қонунларини қўпол равишда бузиш каби айблар билан жиноят иши очилганини хабар қилгандик.
Канзас штатининг Мишшин шаҳрида яшаб келган 30 яшар Аброрхўжа Асқархўжаев¸ 22 яшар Нодир Юнусов¸21 яшар Рустамжон Шукуров¸ Канзас шаҳрида яшовчи 44 яшар Илҳом Фозилов¸ 27 яшар Нодирбек Абдуллаев¸ Панама шаҳрида яшовчи 49 яшар Абдуқаҳҳор Азизхўжаев ва яқинда АҚШни тарк этган 27 яшар Санжар Аъзамов ва 29 яшар Жаҳонгир Қаҳҳоровлар бир молдовалик ва уч маҳаллий шериклари билан одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ ташкил этгани хабарда алоҳида таъкидланган эди.
Ўтган куни “Kansas City Star” газетасида эълон қилинган “Бир ўзбек одам савдоси ҳалқасидаги ролини тан олди” номли мақолада айтилишича, Жаҳонгир Қаҳҳоров нафақат ҳамма айбларни тан олган, балки, махсус хизматлар учун информаторлик ҳам қилган.
Маълум бўлишича, 2008 йил январь ойида Аброрхўжа Асқархўжаев бир одами билан Жаҳонгир Қаҳҳоровнинг квартирасига келиб, унгдан бир неча юз минг доллар пул талаб қилган. Жаҳонгир бу воқеани яширинча тасмага тушириб, уни керакли органларга берган ва ўзини ҳимоя қилишни сўраган. Шундай қилиб, у информаторга айланган. Шу сабабли, АҚШ органлари унга қарши иш очишни мўлжалламаганлар, аммо у Ўзбекистонга кетиб қолган.
Бу иш кўрилаётган Жонсон тумани прокурори Билл Майнерснинг айтишича, аввалига Жаҳонгир Қаҳҳоровга қарши иш очиш режалаштирилмаган, аммо у Ўзбекистонга кетиб қолгач, вазият ўгарган.
Маълум бўлишича, Жаҳонгир шу йил бошида яна АҚШга қайтиб келган ва ҳозир тергов билан ҳамкорлик қилмоқда. Унга АҚШда доимий қолиш учун керакли мақом олиб бериш масаласи ҳам кўрилмоқда экан.
Мақолада айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, Жаҳонгир Қаҳҳоров ёки Ўзбекистон томонидан АҚШнинг талаби бўйича депортация қилинган ёки АҚШнинг органлари у билан Ўзбекистонда келишиб, уни қайтиб келишга кўндирганлар. Чунки, унинг гувоҳлигисиз жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларининг айбини исботлаш осон бўлмасди.