11 March 2010
23:00 -
Nalin Pekgul: Мусулмонларнинг тоқатсизлигига курашиш йўлида исломни танқид қилиш имкониятидан фойдаланиш заруриятдир
Биз, яъни швециялик ва европалик мусулмонлар, ўзимизни исломий тоқатсизликдан ҳимоя қилиш учун сўз эркинлиги тарафдори бўлишимиз ва ҳокимиятга интилаётган диний лидерларнинг талабларига қарши чиқишимиз шарт.
Бу сўзлар Швециядаги энг кучли социал-демократлар партиясининг етакчиларидан бири, социал-демократ аёллар гуруҳининг раиси, Швеция парламентининг депутати Nalin Pekgul томонидан ёзилган ва бугун Aftonbladet газетасининг муҳокамалар бўлимида чоп этилган.
Ислом экстремистлари швециялик карикатурачини ўлдириш режаларини тузаётганлари маълум бўлгач, Ислом дини ва исломчиларни муҳокама қилиш кескин ортди. Бугун жуда кўп Швция газеталарида бу мавзуга бағишлаб мақолалар чиқди. Сиёсатчилар ва мутахассислар ўз мамлакатларида исломчилар хафвининг даражасини қайта баҳолашни, бу ердаги жиҳодчилар рўйхатини тузиб, уларни доимий назорат остига олишни таклиф қилишмоқда.
Ҳозир Швеция ва Норвегияда яшаб, Ўзбекистонда ислом давлатини қуриш тарафдори бўлган ва бу мақсад йўлида ҳамма нарсани қилишга тайёр бўлган ўзбек исломчилари, уларнинг ичида, минг афсуски, собиқ демократлар ҳам бор, тезроқ Сомалия ёки Покистоннинг Толибон назорати остидаги ҳудудларига кўчиб кетиш йўлларини қидиришга бошлаб қолишса ажаб эмас. Назорат остида яшагандан кўра, шу йўл яхши.