24 February 2010
01:39 -
Барак Обама Россия ва Ислом дунёсига нисбатан янгича сиёсат олиб бориш фикридан қайтганга ўхшайди
Барак Обама сайлов олди чиқишларида, президент бўлгандан кейин сўзлаган нутқ ва қилган баёнотларида Россия ва Ислом дунёсига нисбатан янгича сиёсат олиб боришга ваъда берганди. Янги сиёсатнинг моҳияти – Россия ва Ислом дунёси билан конфронтация қилмасдан, улар билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳам истакларини ҳисобга олиш.
АҚШ президентининг баъзида очиқдан очиқ, баъзида имо-ишоралар билан гапиришича, АҚШ Россия ва Ислом дунёсида демократик жарёнларнининг ривожланиши ва инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳоллари билан қизиқишини камайтирмоқчи эди. Демократиянинг душмани бўлмиш ўлкалар, улар ичида Ўзбекистон ҳам бор, Барак Обаманинг бу хусусдаги гапларнини олқишлашгани ҳаммага маълум. Европада Ракеталарга қарши мудофаа системасини қурмаслик ҳақидаги ваъдалар ҳам шу янги сиёсатнинг, Россияга ён босиш сиёсатининг бир парчаси эди.
АҚШ маъмуриятининг бу сиёсати, айниқса, бир қатор собиқ совет республикаларида, америкаликлар инсон ҳуқуқлари ва демократия муаммоларига кўз юмиш йўлига ўтадилар, деган хавотирлик уйғотди. Аслида, бундай хавотирликка асос бўладиган реал воқеалар бор эди.
Мана орадан бир йил ўтди. Ҳозир қайси нуқтадамиз?
Биринчидан, Европада Ракеталарга қарши мудофаа системасини қуриш яна кун тартибига қайтарилди. Ҳатто, Болгария ва Румиянияда бу системанинг элементларини ўрнатиш хусусида тўла тасдиқланмаган хабарлар юрибди.
Иккинчидан. Толибларнинг фанатикларини қўйиб туринг, ўзини тоқатлироқдек қилиб кўрсатаётганлари ҳам Ғарбнинг Ҳамид Карзай оғзидан чиқарилган мулоқот ва керак бўлса ҳамкорлик қилиш таклифини қабул қилмадилар. Қилмасликлари аввалдан маълум эди. Чунки, бизнинг сайтимизда кўп марта таъкидланганидек, ривожланмаган мамлакатлардаги мусулмонларнинг ҳаммаси тушуниб-тушнмасдан исломий давлатчилик ғоясини маҳкам ушлаб олган. Бу нарса ўзгармагунча, яъни Исломда чуқур ислоҳотлар қилинмагунча, Ислом дунёси демократия ва демократик қадриятларни қабул қилмайди.
Кўринишидан, Барак Обама маъмуриятидагилар ҳам бу ҳақиқатни тан олишга бошлашди. Афғонистонда “Муштарак” операцияси билан бошланган жараёнлар бунинг кўрсатгичидир.
Шубҳа йўқки, бундай ўзгаришларнинг натижасида, Барак Обама дунёда демократик жараёнларни тезлаштириш ва инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишига қарши кураш АҚШнинг ташқи сиёсатидаги асосий принцип бўлиб қолаверади, деб баёнот беришга мажбур бўлади. Қолаверса, бу принцип ЕХҲТнинг 1999 йили Истанбулда бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган декларацияда очиқдан-очиқ ёзилган.
Бу декларацияга имзо чекишни ўз оёғига болта уриш деб тушунган Ислом Карим Истанбулдан саммит битмасиданоқ қочиб кетганди. У энди қаерга қочади?