19 February 2010
01:26 -
АҚШ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ҳам келади
Давлат Департаментининг кечаги кун номидан бугун тарқатилган ва сайтимиз тарафидан ҳам олинадиган кунлик дайжестида, Давлат Деапартаменти матбуот котиби ёрдамчиси Марк Тонернинг номидан билдирилишича, элчи Ҳолбрук сўнгги йил ичида еттинчи марта у минтақага кетди. (Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиёни ўз ичига олган минтақа назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”). Бугун (17 февраль – “Ҳаракат”) у Афғонистонда генерал МакКристал, генерал Калдвел, президент Ҳамид Карзай, Ташқи ишлар вазири Рассул, Ички ишлар вазири Атмар ва НАТОнинг бу ердаги бош ноҳарбий вакили элчи Марк Седвил ва бошқалар билан кўришади. Учрашувларда “Муштарак” опрерациясининг бориши, Афғонистон миллий полициясини ўқитиш ва операциядан кеийн хавфсизликни таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинади.
Ҳолбрук Покистонни ҳам зиёрат қилгандан кейин, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Гуржистон ва Берлинга ўтади. Бу Ҳолбрукнинг Марказий Осиёга биринчи ташрифидир, у ердаги мамлакатларнинг учтаси Афғонистон билан чегарага эга, улар билан юзма-юз учрашувлар бўлади, деган Марк Тонер ўчрашувлар қайси савияда бўлишини айтмаган.
Аммо, тахмин қилиш мумкинки, у ҳамма президентлар билан учрашади.