09 January 2010
21:40 - Малайзия мусулмонлари “Оллоҳ” сўзига эгалик қилиш учун судлашмоқдалар, керак бўлса урушмоқчилар
Ҳамма нарса бу мамлакат католикларининг “Herald” номли газетаси “Тангри” ўрнига “Оллоҳ” сўзини ишлатишга бошлагандан кейин бошланди. Ҳукумат бунга эътироз билдиргач, газета нажот излаб Олий Судга мурожаат қилди. Ўтган ҳафта Олий Суд газета тарафини олувчи қарор чиқарди.

Бундан ғазабга келган Малайзия мусулмонлари ўтган куни мамлакатниннг пойтахти Куала Лампурда зўравонликка айланиб кетган норозилик акциялари ўтказдилар. Тўртта черковга молотов коктейли отилди. 10 та жомега жума номози қилишга келган мусулмонлар номоздан кейин “Черковларда “Оллоҳ” сўзи ёзилишига рухсат бермаймиз” шиорлари остида кўча юришлари ўтказдилар.

Ваҳоланки, Ислом дини Муҳаммад пайғамбардан олдинги пайғамбарларни тан олади, худо ягона, у ҳам бўлса Оллоҳ эканлигини урғулайди. Шундай экан, ғайри мусилмонлар “Оллоҳ” сўзини қабул қилишлари олқишланиши керак-ку.