09 January 2010
01:43 -
“Эзгулик” бир неча ҳуқуқ ҳимоячилар ишини БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига топширди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат қамоқхоналарида қолаётган 7 нафар ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари — Юсуф Жума, Норбой Холжигитов, Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов, Аъзам Туруғунов, Алишер Кароматов, Абдурасул Худойназаров ва Дилмурод Саййидларнинг иши юзасидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига мурожаат қилди. Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган жамият раиси Васила Иноят мурожаатга мазкур шахсларнинг жиноят ишлари бўйича тўпланган материаллар, суд қарорлари ва юқори инстанцияларнинг жавоб хатлари илова қилинганини таъкидлади. БМТнинг тегишли қўмитаси мазкур ишларни ўзининг навбатдаги анжуманларида Ўзбекистон ҳукумати олдига қўйиши ва масаланинг ижоий ҳал қилинишидан умидвормиз, деди Васила Иноят.
Таъкидлаш керак, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Пактнинг иккинчи факультатив протоколига мувофиқ, мамлакатимиз фуқаролари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, суд ҳукмлари ва ҳукумат қарорлари устидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоят қилишлари мумкин. Афсуски, мазкур Пактни ратификация қилиб, уни мунтазам бажармай келадиган Ўзбекистон ҳукумати қўмитанинг аксарият талаб ва тавсияларини майнавозчиликка айлантириб келади.