04 January 2010
15:23 - Покистонда навбатдаги теракт – собиқ вилоят вазири ҳалок бўлди
Покистоннинг Лакки-Мармат шаҳарчаси яқинида ўлимчи-террорист тарафидан 2 январда уюштирилган ҳужум натижасида ўлганларнинг сони 96 га чиқиб, президент Асиф Али Зардорининг мухолифлари уни аҳолининг хавфсизлигини таъминламасликда танқид қилишни кучайтиришаётган бир пайтда, навбатдаги теракт юз берди. Йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлатилиши натижасида, бу ердан ўтаётган автомобиль ичидаги уч киши ҳалок бўлди.

Автомобилда маҳаллий ҳокимиятнинг собиқ вазири борлиги ҳисобга олинса, террористик ҳужумнинг нишони айнан шу шахс бўлганини тушуниш қийин эмас. У билан бирга унинг қўримачиси ва автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Reuters агентлиги бу хабарни теракт содир этилган Хангу шаҳар полициясининг вакили Фазал Ноемга асосланиб тарқатган.