04 January 2010
02:27 - “Озодлик”нинг саводсиз журналистлари тилимизни ҳам расво қилишмоқда
Бу радионинг ўзбекча хизматларида қанчалик сиёсий саводсиз журналистлар ишлашини кўп марта фактлар билан кўрсатгандик. Аслида, уларнинг саводсизлиги ҳар тарафлама, универсалдир.

Мана, бугунга оид бир мисол.

“Озодлик”нинг сайтида “Карикатурачи яна таҳдидга учради” номли мақолача бор. У эфирда ҳам ўқилган бўлса керак. Мавзу – даниялик карикатурачига уюштирилган болтали ҳужум. Аслида, карикатурачи аллақачон таҳдидлар остида эди, яъни у аллақачон “таҳдидга учраган”. Ҳозир эса, таҳдид амалга ошиб, карикатурачи ҳужумга учради.

Аммо бу радионинг саводсиз журналистлари ўзбек тилининг нозикликларини тушунишармиди?