02 January 2010
14:27 -
Ўзбекистонда янги йилдан суғурта ширкатлари учун бошланғич капитал миқдори қайта тайинланди
Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи суғурта ширкатлари учун бошланғич капитал миқдори қайтадан белгиланган. Аслида, бу миқдорлар 2008 йил 21 майда президент тарафидан имзоланган Фармонда белгиланган ва кечадан кучга кирган.
Бу миқдор турли йўналишдаги ширкатлар учун турлича бўлади:
Умумий суғурта ширкатлари учун – 750 минг евро эквивалентида
Ҳаёт суғуртаси ширкатлари учун – 1 млн евро эквивалентида
Мажбурий суғурта ширкатлари учун – 1,5 млн евро эквивалентида
Суғурталарни суғурталаш ширкатлари учун – 4 млн евро эквивалентида
Ўша фармонда белгиланишича, суғурта ширкатларига қимматли қоғозлар бозорида инвестицион даллол сифатида ҳам фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бундай фаолият учун алоҳида лицензия олиш керак эмас.