19 December 2009
01:25 -
Қаршида Ғайбулло Жалилов ва бошқалар устидан бораётган маҳкама гувоҳларни сўроқлаш босқичига кирди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди судьяси Нурулло Зиёдуллаев раислигида терроризм, миллий, ирқий ва диний адоват қўзғаш, мамлакат конституциявий тузумига тажовуз қилиш, қўпорувчилик ва жиноий уюшма тузишда айбланиб маҳкамага тортилган ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов ва яна 3 киши - Ўткир Содиқов, Юсуп Бобомуродов, Файзулло Очиловлар устидан бораётган маҳкама ҳал қилувчи босқичга кирди. Суд мажлисларида гувоҳлар сўралмоқда, экспертлар хулосалари тингланмоқда, тергов материаллари ўрганилмоқда.
Лекин гувоҳлар мазкур жиноят иши терговларини олиб борган МХХ, ИИБ ва прокуратура органлари ишини чиппакка чиқармоқда. Масалан, судда гувоҳ сифатида сўралган судланувчи Файзулло Очиловнинг оанси Мусаллам момо Ёдгорова (80 ёшда) ўзининг саводи йўқлиги, на ўқиш, на ёзишни билмаслиги, терговчи бир дунё қоғозларга қўл қўйдириб олганини айтди. Айблов хулосасида момо ўғли Файзуллонинг диний экстремистик ташкилотларга аъзолигидан хабардорлиги, Хонободдаги АҚШ базасини портлатмоқчи бўлгани, Тошкент ва бир қанча масканларда йирик қўпорув ишлари уюштиришга ҳаракат қилганидан хабардорлиги ҳақидаги ёзма кўрсатмалари мавжуд.
Судда зор йиғлаган онахон ўзининг берган “гувоҳлик”лари маънисига етмай суддан ўғлини озод қилишни сўради. Айбланувчи Юсуп Бобомуродовнинг рафиқаси судья Зиёдуллаевга “Уйингизда Қуръон борми?” деб сўради, судья тасдиқ жавобини бергач, “Унда Сиз ҳам судьялик курсисидан тушиб, мана буларнинг олдига (айбланувиларга ишора қилиб) кириб ўтиринг, бизни уйда Қуръондан бошқа нарса топилмаган” деб суд залидан чиқиб кетди.
Суднинг бугунги ва эртанги мажлислари тафсилоти кейинги хабарларимизда.