18 December 2009
02:22 - Адвокат Абдували Исоқов Фарғонада матбуотчилар билан судлашмоқда
Фарғона вилоятидаги “Ферузбек-МК” адовкатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқовнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари провакацияси билан қамоққа олиниб, 1,5 йил озодликдан маҳрум этилгани ва сўнгра озод қилингани ҳақида ёзгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти “Фарғонада адвокатлар ови бошланди” деган баёнот ҳам тарқатган.
Матбуотда ўзига хос шов-шув ясаган бу ҳодисага жавобан ҳукумат “Фарғона ҳақиқати” газетасида Абдували Исоқов ҳамда уни ҳимоя қилган журналист Абдураҳмон Ташановнинг шахсини бадном этувчи “Мен не дейман-у...” номли (Муаллиф Сарвар Обид) мақола чоп қилганди.

Сўнгра Абдували Исоқов ўз шаън ва қадр-қимматни камситишга қаратилган бу мақола устидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судида даъво очди. Бир неча кундан буён шу судда маҳкама жараёнлари бормоқда.

Суд мажлисларига чақириб сўроқ қилинган 8 нафар турли газеталарнин’г муҳаррирлари (мақола вилоятдаги жами 9 номдаги нашрда кўчириб босилган - Ҳаракат) ўзларининг бу мақолани кўчириб босишга мажбурланганини, мақола муаллифи Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ депутати Муҳаммаджон Обидов эканини қайд этишган. Аммо мақолани биринчи бўлиб чоп қилган “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти вакиллари эса уни интернетдан олишганини, ҳозир қайси сайтдан олинганини эслай олмаслигини айтиб кулгига қолишмоқда.

Гўё, мақола муаллифи Сарвар Обидга (тўғририоғи, Муҳаммаджон Обидовга) адвокат Абдували Исоқов ва журналист Абдураҳмон Ташановнининг шахсини камситиб, интервью берган фуқаролар эса маҳаллий МХХ, прокуратура органлари зуғуми остида шундай қилишганини таъкидлашмоқда. Суд ҳозирда газета тили билан айтганда “бузғунчи”ларнинг фойдасига қараб бормоқда.

Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.