11 December 2009
04:40 -
Ўз аёлини хўрлаган қўқонлик эркак воқеаси мобил телефонлар орқали Тошкентгача келибди
Ўтган кунги хабарларимизда қўқонлик эркак ўз рафиқасини яланғоч ҳолда шаҳар кўчаларида сазойи қилгани, воқеа тасвирларини мобиль телефонига тушириб олгани ҳақида хабар қилгандик. Ҳозир маълум бўлишича, эркак ўша тасвирларни мобиль телефони орқали тарқатган ҳам экан. Айни кунларда Тошкентга қадар етиб келган бу тасвирлар шу йилнинг май ойида олингани маълум бўлди.
Қўқонликларнинг айтишича, шаҳарнинг Амударё кўчасида яшовчи 1978 йилда туғилган Воҳид Каримов ўзининг шаръий никоҳида бўлган иккинчи хотини А.ни (аёлнинг шаън ва қадр-қиммати учун исми-шарифи тилга олинмади) хиёнат устида бегона эркак билан тутиб олган. Хотинини кишиларнинг кўз ўнгида сазойи қилиш мақсадида шаҳарнинг Марказий хиёбонига олиб келган Воҳид уни хўрлаган, одамлар гавжум жойларда уни яланғоч юришга мажбур қилган.
Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қўлга олинган Каримовни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди инсон шаънини таҳқирлаш, камситиш, қийнаш ва ғайритабиий усул билан жинсий эҳтиёжини қондиришда айблаб, 14 йилга озодликдан маҳрум этган. Бу ҳақда Қўқон шаҳар “Мулоқот” телевидениеси, Ўзбекистон ТВда махсус кўрсатувлар намойиш қилинган.
Бироқ қўқонликлар хотинининг хиёнатини кечира олмаган эркакка нисбатан оғир жазо берилганини эътироф этишмоқда. Воқеанинг чигал томони видео лавҳанинг қай тарзда тасвирга олингани-ю, унинг тарқатилганидир.
Кишиларнинг айтишича, бундай ғайритабиий ҳодиса Воҳиднинг ўткир руҳий зўриқиш ҳолатига тушиши туфайли содир этилган, дейди мухбиримиз.