02 December 2009
05:48 -
Украина ҳам ЕХҲТда раислик қилишга даъвогар бўлмоқчи
МДҲ давлатларидан биринчи бўлиб Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига раислик қилишга эришган Қозоғистоннинг мисоли бошқаларни тинч қўймаслигини олдиндан тахмин қилса бўларди, ҳозир шундай бўлмоқда. Маълумки, Қозоғистон бу обрўли ташкилотда 2010 йилда раислик қилади.
Украинларнинг УНИАН агентлиги билдиришича, Юнонистон пойтахти Афинада кеча очилган ЕХҲТ Ташқи Ишлар Вазирлар Кенгашининг 16-чи йиғилишида чиқиш қилган Украина ташқи ишлар вазири Петр Порошенко ўз мамлакати 2013 йилда ЕХҲТга раислик қилишга даъвогар эканини очиқлаган. Украиналик вазир ЕХҲТнинг муҳим ролини гапирар экан, бу ташкилот Гуржистон, Приднестровье ва Тоғли Қоробоғдаги конфликтларни ҳал этишда халқаро нормалар асосида иш олиб бориши кераклигини урғулаган. У Украина расмийлари келаси йил бўладиган сайловларни кузатиш учун бу мамлакатга келадиган ЕХҲТнинг вакиллари билан конструктив ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирган. // УНИАН