30 November 2009
14:31 -
Интернетда фойдаланувчилар рўйхатида Ўзбекистон эгаллаган ўрин аянчли аҳволимизни кўрсатади
27 ноябрдаги хабаримизда Ўзбекистон Интернетдан фойдаланишда ҳам Қозоғистон ва Қирғизистондан орқада қолганини ёзгандик. Қирғизларнинг CA-News агентлиги бу масалага оид яна ҳам батафсилроқ ва вазиятни яна ҳам яққалроқ кўрсатувчи рақамлар беради. Улар нафақат бизнинг сайтимиз фикрини тасдиқлайди, балки, уларни яна ҳам чуқурлаштиради.
Бу рақамлар қуйидагилар. Қирғизистонда Интернедан фойдаланувчилар умумий аҳолининг 15,6 фоизини ташкил қилади, Қозоғистонда – 14,9%, Ўзбекистонда - 8.9%, Тожикистонда – 8.2%, Туркманистонда – 1,5 %.
Кўриниб турибдики, Интернет фойдаланувчиларининг даражаси бўйича Ўзбекистон қўшниларимиз Қирғизистон ва Қозоғистондан жуда орқада қолган, Тожикистондан эса бироз олдинда. Яқиндагина Туркманбоши диктатурасидан қутилган Туркманистондан анча олдинда эканлигимиз – мақтанишга асос бўладиган воқеа эмас.
Интернетдан фойдаланувчиларга оид рақамларни эълон қилган Internet World Stats ташкилоти тарқатган хабарга кўра, МДҲ мамлакатлари ичида Интернет энг кўп тарқалган мамлакат Россиядир. Бу ерда Интернетдан фойдаланувчиларнинг абсолют сони 45 миллион бўлиб, улар умумий аҳолининг 32,3 фоизини ташкил қилади. Шимолий Америкда Интернетдан фойаланувчилар 73,1 %, Хитойда - 26,9% экан.