29 November 2009
00:26 - Ўзбекистонда автомобиль кредитга сотиладиган бўлди
Ўзбекистон радиосининг таъкидлашича, Ўзбекистон - GM қўшма корхонасида чиқарилаётган автомобиллар энди кредитга ҳам сотилади. Бир қанча банклар кредит линиялари очиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ниҳоят, мамлакат автомобиль савдосида монополист бўлган “Ўзавтопром” акционерлик жамияти бунга розилик ҳам берибди.

Кузатувчилар бу ижобий ўзгаришнинг сабаби сифатида президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримнинг йирик даромад манбаи бўлган автомобилларнинг хорижга экспорти тўхтаганини кўрсатмоқдалар. Ўзбек автомобилининг асосий харидори бўлган ўрисларда машиналарга талаб сусайган.

Бироқ “Ўзавтопром” салонларида ўзбек автомобили ҳалигача АҚШ валютасига сотилмоқда. Кишилар мажбур бўлгани учун (хориждан машина олиб келишнинг амалда имкони йўқ) ўз миллий маҳсулотини валютага олишга мажбур бўлмоқда. Кредит линияларнинг қачон амалда ишга тушиши ва автомобилларнинг миллий валютага сотила бошлаши санаси маълум эмас.