28 November 2009
15:25 -
Москва-Петербург экспресс поезди портлатилди, ҳалок бўлганлар сони ҳали ҳам аниқ эмас
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги кеча Москва вақти билан 23:32 да (Тошкент вақти билан бугун 00:32) тарқатган хабарида Москвадан Санкт-Петербургга кетаётган “Нева экспресси” поездининг 3 ёки 4 вагони Тверь ва Новгород вилоятларининг чегарасига яқин ерда издан чиқиб кетгани, жароҳатланганлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Икки йилча аввал ҳам шу каби аварияда 60 га яқин одам ёрдамга муҳтож бўлгани эслатилган хабар уни ўқиган одамда ҳотиржамлик кайфияти уйғотарди.
Аммо шундан кейин кела бошлаган хабарлар ҳозирги аварияниннг даҳшатли тафсилотларини ўртага чиқарди. Шу дақиқагача, рус оммавий ахборот восталарида тарқатилган хабарларига кўра, тахмина 630 йўловчини олиб кетаётган экспресс поездининг бир вагони потлатилган, бир вагон (ўша портатилгани бўлса керак) ағдарилиб тушган, икки вагон издан чиқиб кетган. Ўлган ва ярадор бўлганларнинг аниқ сони ҳали ҳам маълум эмас. Турли хабарларда 25-40 кишининг ҳалок бўлгани, 19 киши ҳақида хабар йўқлиги, 100 дан ортиқ киши ярадор бўлгани айтилмоқда, холос.
Воқеадан мамлакат раҳбарлари хабардор. Фавқулодда вазият вазири Шойгу, Россия Темир Йўлларининг раҳбари Якунин ва Соғлиқи сақлаш вазири Голиковалар тамомийла шу воқеа билан боғлиқ бўлган масалалар билан шуғулланишмоқда.
Сўнги дақиқаларда маълум бўлишича, Россия Бш прокуратурасида бу факт бўйича “террористик акт” моддаси бўйича иш очилган. Бир неча йўловчи ва поезд ҳайдовчиси авариядан олдин портлашга ўхшаш овоз эшитилгани ҳақида маълумот беришган.