28 November 2009
04:40 -
Швецария жомеларнинг минораларини тақиқламоқчи
Келаётган якшанба куни Швецарияда минорали жомелар қурилишини тақиқлаш бўйича референдум бўлади, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида.
Хабардан маълум бўлишича, Швецарияда бу масала бўйича узоқ вақтдан бери норозилик кампанияси олиб борилаётган экан. Энди у референдум билан тугалланади. Бу кампаниянинг ўнг қанот партиялари, биринчи навбатда, миллатчиларнинг Швецария Халқ Партияси бошлаган. Улар тарқатган плакатларда Швецария байроғи ракеталар каби қатор-қатор миноралар билан тўлатилган.
Бизнесс доираларининг фикрича, миноралар тақиқланса, бой мусулмонлар ўз пулларини Швецария иқтисодидан олиб чиқишга бошлайдилар. Бундан бутун мамлакат зарар кўради.
Референдум шу ойнинг ичида мусулмонларга қарши қилинаётган учинчи ҳужумдир, дейилади яна хабарда. Бундан аввал автомобилларга ўрнатилган радиокарнайлар орқали азон айтиш тақиқланаган, қандайдир безорилар бир жомега катта тошлар отиб, девордаги мозаикаларни бузишган экан.