19 November 2009
01:21 - Германия ўз қўшинларини яна бир йилга Афғонистонда қолдирди
Бу мамлакатнинг Афғонистонда 4,5 минг кишилик ҳарбий контингенти бор. Ҳарбийларининг сони бўйича немислар америкаликлар ва инглизлардан кейин учинчи ўринда туради. Немис ҳарбийлари нисбатан сокин бўлган Афғоностоннинг шимолий ҳудудларида жойлашган. Лекин сўнги ойларда Толибон бу ҳудудларда ҳам фаоллигини ошириб бормоқда. Шу кунларда Германия ҳукумати ўз қўшинларининг Афғонистонда қолиш муддатини яна бир йилга узатди ва у ерга қўшимча 120 аскар юборишга қарор қилди, дейилади “Свобода” радиосининг хабарида.

Маълумки, Германия тарафи Термиздаги ҳаво базасидан Афғонистондаги ўз қўшинлари билан алоқа қилиб туриш, уларни ҳар томонлама таъминлаш учун фойдаланиб келмоқда, дейди мухбиримиз. Бу хусусда Ўзбекистон ва Германия ўртасида шартномалар бор. Шу сабабли Германия ҳукумати Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг оммавий топталишига бошқа Ғарб давлатларига нисбатан кўпроқ кўз юмиб келади ва Ўзбекистон ҳукуматини Ғарбда ҳимоя қилади.