18 November 2009
00:25 -
Ўзбекистон Омбудсмани Осиё Омбудсманлари Ассоциациясига қабул қилинди, кўр кўрни қоронғида топдими?
Бугун Осиё Омбудсманлари Ассоциацияси Бошқаруви ўзининг Банкокда ўтаётган анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сайёра Рашидова мазкур уюшмага аъзо қилиб олингани ҳақида хабар қилди. Бу ҳақда Ўзбекистонда тарқатилган расмий хабарларда Ўзбекистон Омбудсмани Марказий Осиёликлар орасида биринчи бўлиб, мазкур ассоциацияга қўшилгани урғуланган. Маълум бўлишича, шу пайтгача МДҲ мамлакатларидан фақатгина Озарбойжон Омбудсмани бу “нуфузли” бирлашма фаолиятида иштирок этар экан.
Эндиликда Ўзбекистоннинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси осиёлик ҳамкасбларига ўзининг бой тажрибасини ўргатар, ўзаро борди-келдиларни йўлга қўяр эмиш. Ўзбекистондек инсон ҳуқуқлари таҳқирланувчи мамлакат вакилининг бу ташкилотга қабул қилиниши мамлактимизда демократик жарёнларга қандай таъсир кўрсатиши ҳали номаълум, дейди мухбиримиз. Осиёдаги мамлакталарнинг кўпчилиги нодемократик - ярим авторитар, ярим тоталитар эканлигини ҳисобга олсак, бу Ассициациянинг ўзи “хўжа кўрсинга обмудсманларнинг иттифоқи” бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, Ўзбекистон Омбудсманининг у ерга қабул қилинишини баҳолаш учун “Кўр кўрни қоронғида топади” дейиш мумкин.