17 November 2009
02:50 - 5 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи Акбар Умрзоқовнинг тергови давом этмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаолларидан маълум бўлишича, шу йилнинг 5 ноябрида Тошкент — Самарқанд трактининг Оқ олтин пунктида содир бўлган йирик йўл транспорт ҳодисаси юзасидан терговлар давом этмоқда. Туманнинг А. Тоиров (собиқ Абдалин) жамоа хўжалиги “Зил” юк автомабили (аввалги хабарларимизда машина маркаси ГАЗ-53 деган янглиш маълумот кетган — Ҳаракат ) ҳайдовчиси, 1976 йилда туғилган Акбар Умрзоқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбланмоқда. Қишлоқдошлар полвонлиги ҳамда чавандозлиги билан танилган бу йигит содир этган фалокатдан таажжубда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур автоҳалокатда Нексия автомабили рўпарадан келаётган “Зил”га тўқнашган ва воқеа жойида 6 киши вафот этган. Уларнинг орасида “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг рафиқаси ва қизчаси ҳам бор эди.