04 November 2009
12:15 -
Обама учун ёмон сигнал: Виржиния штатида республикачи губернатор сайланди
Кеча АҚШнинг бир неча штатида губернаторлар қайта сайланди. Мамлакатнинг сиёсий доиралари учун пойтахт Вашингтон билан қўшни бўлган Виржиния штатидаги сайловларнинг натижаси муҳим эди. Чунки, Обама вакили бўлган Демократик партия узоқ йиллардан бери бу штатда ютиб келган бўлса ҳам, охирги сўровномаларга кўра, бу сафар республикачиларнинг номзоди ғалаба қозонадиганга ўхшарди. Бунинг сабаби сифатида сўнгги демократ губернатор штатни ёмон бошқаргани эмас, Обаманинг рейтинги тушиб бораётгани кўрсатилаётганди.
3 соат аввал тамом бўлган сайловларнинг расмий натижалари ҳали эълон қилинмади, аммо exit-poll (сайлов участкасидан чиққан одамлар ичида ўтказилган сўровнома) натижаларига кўра, республикачиларнинг номзоди Bob McDonnell демократларнинг номзоди Creigh Deeds устидан ғалаба қозонгани аниқ.
Республикачилар партиясининг лидери Michael Steele Виржиниядаги ғалаба демократлар учун катта зарба экани, сайловчилар Обаманинг либерал кун тартибидан норозилиги маълум бўлаётганини гапирса, Оқ Уйнинг матбуот котиби Robert Gibbs бу сайлов маҳаллий воқеа эканлигини урғулаб, мамлакат миқёсида хулоса чиқариш учун асос бўлолмаслигини айтди.
Алоҳида айтиш керакки, Обама Виржинияда ўз партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди кампаниясига қўшилиб, сайловчиларга мурожаат ҳам қилганди. У айни шаклда Нью-Жерси штатида ўтказилган губернаторлик сайловида ҳам демократик номзод фойдасига ташвиқот қилди. Лекин у штатда сайлов натижалари ҳали маълум эмас.