02 November 2009
21:13 -
Афғонистонда янги сенсация: иккинчи тур президент сайлови бўлмайди, Карзай яна президент
Жорийдаги президент Ҳамид Карзайнинг 7 ноябрга режалаштирилган иккинчи тур президент сайловидаги рақиби Абдуло Абдуллоҳ сайловда қатнашмаслигини эълон қилгандан кейин, бу мамлакатнинг Мустақил Сайлов Комиссияси иккинчи тур сайловидан воз кечди ва Ҳамид Карзайни президент деб эълон қилди, дейилади Reuters агенлигининг бир неча соат аввал тарқатган хабарида. Кечагина МСК сайловлар бир номзод билан бўлса ҳам ўтишини билдирганди, бугун эса қарорини ўзгартирди.
Буни мантиқан тушуниш мумкин – натижаси аввалдан маълум бўлган сайловнинг ҳеч кимга кераги йўқ.
Аммо бундай қарорнинг олшинишида БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг Қобулга аввалдан эълон қилинмаган ташрифи катта роль ўйнаган бўлиши мумкин. У Ҳамид Карзай ва Аблулло Абдуллоҳ билан учрашган ва уларни янги президент бошчилигидаги янги ҳукуматда бирга ишлашга чақирган. Ҳозирча Абдулло Абдуллоҳ бундай таклифларни рад этиб келмоқда.
Иккинчи тур сайлови БМТ тарафидан тузилган Сайлов натижаларини текшириш комиссиясининг талаби билан тайинланганини эътиборга олсак, Афғонистонда ҳамма нарса алғов-далғов эканлигини тушунамиз. Бундай шароитда АҚШнинг Афғонистонга қўшича 40 минг аскар юбориш режаси яна ҳам актуал бўлиб қолади. Қўшимча қўшинларсиз аҳвол бу ерда кескин ёмонлашиши муқаррар.