01 November 2009
12:33 - Кичкина Буш Барак Обамани социалист қилиб кўрсатишга уринди
Собиқ президент Жорж Бушнинг укаси, Флорида штатининг экс-губернатори Жеб Буш Америка Тижорат Палатасида чиқиш қилиб, ҳозирги президент Барак Обамани социалист қилиб кўрсатишага уринди. Унинг фикрича, Обама капитализмнинг асосларини қўпармоқчи ва шунинг учун капитализмнинг принципларига ҳужум қилмоқда.

Бу Палата АҚШнинг энг катта компанияларини бирлаштиради. Табиий, уларнинг раҳбарлари социалистик ғоялардан ўтдан қўрққандай қўрқишади ва улар Обамага қарши бўлишса, ҳозирги президентнинг ишини анчагина оғирлаштиришади.

Обама эса бундай иддаоларни доимо рад этиб келади ва бошқарилмайдиган капитализм ҳозирги молиявий кризиснинг сабабчиси бўлганини айтиб келади.

ББСнинг хабарида Америка Тижорат Палатаси Жеб Бушнинг чиқишини қандай қабул қилгани айтилмаган. Бир нарса аниқ, Жеб Буш истагандек қабул қилишмаган бўлса керак.