30 October 2009
22:08 -
Қизил Хоч ҳам Озодлик ҳам вазиятни ўзгартира олмайди, ўзгартириш мухолифатнинг иши
Кузатувчиларга кўра, Халқаро Қизил хочнинг ўзбек қамоқхоналарига ташрифи қийноқларга солинаётган маҳбуслар аҳволини яхшилай олмайди, деб хабар беради “Оздлик” радиосининг ўзбек хизмати бугунги эшиттиришларида.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакиллари Ўзбекистон қамоқхоналарига кириш имконига эга бўлди.Бироқ бу ташриф натижалари жамоатчиликдан мутлақо сир тутилади. Бу ҳақда радиога Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Раул Форустернинг билдирган. Бироқ унинг айтишича, бу сафар натижалари матбуотга мутлақо ошкор қилинмайди.
- Биз хулосаларимиз ва тавсияларимизни ҳукуматга махфий равишда етказамиз. Биз оммавий ахборот воситаларига нима ишлар қилаётганимиз ҳақида хабар берамиз. Аммо ҳеч қачон қамоқхоналарда гувоҳи бўлганимиз ҳолатлар ва маълумотларни матбуот орқали эълон қилмаймиз.
Биз Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига қарашли республика жазони ижро этиш бошқармаси назоратидаги барча аҳлоқ тузатиш колониялари ва тергов бўлимларига ташриф буюрамиз, деган Раул Форустер бу ташрифлар фақат Ўзбекистон ҳукумати билан келишилган ҳолда амалга оширилишини ҳам урғулаган.
Халқаро Қизил хоч ташкилоти Ўзбекистон қамоқхоналарига кириш имконидан 2004 йилда маҳрум бўлган эди.
Узоқ йиллик музокаралар натижасида Қизил хоч ташкилоти ўтган йилда Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол билан бевосита танишиш имконини қайта йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Аввалига рухсат олти ойлик синов муддати билан берилди. Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб эса ташкилот вакиллари яна Ўзбекистон қамоқхоналарига сафарларини қайта йўлга қўйдилар.
Радио ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига асосланиб, Қизил Хоч вакилларининг қамохоналарга бориши ҳеч нарсани ўзгартирмайди, деган фикрга келади.
Тўғрисини айтса, “Озодлик” радиосининг эшиттиришлари ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмай-ку! Хўш, нима қилиш керак?
Аммо минг афсуски, “Озодик” радиосни ўзбек хизматининг ходимлари бундай саволни қўймайдилар. Бу тасодифми ёки уларнинг бунга ақллари етмайдими?
Ўзгаришлар эса шундай савол қўйилиб, унга жавоб қидирилгандан кейингина бўлади. Аммо, “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг ҳақиқий раҳбари бўлмиш Ўзбекистон МХХси бунга рухсат берармиди?
Ўзбекистон ҳукуматига айнан шундай радиолар, айнан шунга ўхшаш сайтларнинг борлиги ёқади. Улар йиғи-сиғи қиладилар, мазохистликларини кўрсатадилар, ўз эшшитувчи ва ўқувчиларида пессимистик руҳ, ҳеч нарса қилиб бўлмайди, деган фикр шакллантирадилар.
Аслида, жавобни аллақачон “Бирлик” Партияси бериб бўлган. Ўзбекистондаги аҳволни фақат ва фақат мухолифат ўзгартиролади. Демак, ўзгаришни хоҳлаганлар, биринчи навбатда, кучли мухолифатга яратилишига ёрдам беришлари керак. Бу гаплар, биринчи навбатда, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига таалуқли. Улар бир нарса ўзгаришини истаслар демократик мухолифат билан бирга бўлишлари керак. Ҳозир эса, “Эзгулик”дан ташқаридаги ҳамма ҳуқуқ ҳимоячилари нафақат демократик мухолифатдан узоқда туришга ҳаракат қилмоқдалар, балки, улар мухолифатга нисбатан душманлик кайфиятида яшамоқдалар. “Озодлик” радиоси ҳам шундай кайфиятда.
“Бирлик” ўз вазифасини уларнинг ёрдамисиз ҳам бажаролади. Лекин бунга кўпроқ вақт керак бўлади. Мазохист ҳуқуқ ҳимоячилари ва “Озодлик” радиосининг кимга кераги бор деган савол очиқ қолаверади.