15 June 2005
03:00 - 23:00 - Фермер аёл Каримовга: хокимчаларни тўхтатинг - Тўлкин Кораев кўйиб юборилди - Тошкентда ёшлар жазаваси 16:30 - Каримов тизгинни бўшатмокчими? 7:00 - Госдеп США и Пентагон не имеют разногласий по базам в Узбекистане - США настаивают на прове
23:00 - Фермер аёл Каримовга: хокимчаларни тўхтатинг

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи «Матлуба-Дилдора» фермер хўжалиги раиси 70 ёшли Оккулова Максад Ўзбекистон президенти ислом Каримовга Очик хат йўллади. Маълум бўлишича, аёлнинг 1994 йилда тузилган «Хайрулло» фермасининг номи 2004 йилда Зарбдор туман хокими Азимовнинг талаби билан «Матлуба-Дилдора»га айлантирилибди.

Хоким турли фирибгарликлар билан аввал фермернинг ўгли Ўнгорнинг 5 миллион сўмини олиб кўйибди, сўнгра, аникроги 2004 йилнинг охирида ферманинг 28 гектар ерини хам тортиб олишга эришибди.

Оккулова Максад ўз хатида хоким унинг ўглини маълум муддатга каматиб кўйганини, узини уяли телефон билан урганини, фермани суд карори билан «Зарфайз» фермер хўжалигига накд пулга сотиб юбортирганини билдиради ва арзларига на вилоят хокими Ёмонкулов, на Жиззах прокуротураси, на мамлакат прокуротураси, на Олий мажлис ва на Президент аппарати инобатга олишмаганини эслатиб, шахсан мамлакат президентидан адолатни тиклашда ёрдам сўрайди.

Ўз халкини ўкка туттириб, юзлаб бегунох одамларни ўлдиришга буйрук берган, бу котилликни дунёга билдирган «бирликчи» хукук химоячиларини камокда ушлаб турган президент бир аёлнинг нолаларига кулок солармикан, дейди бу хакда хабар берган мухбиримиз.

Тўлкин Кораев кўйиб юборилди

Кеча Жиноят ишлари бўйича Карши шахар судининг карори билан 10 муддатга камаб кўйилган каршилик журналист Тўлкин Кораев кўйиб юборилди. Махаллий милициянинг айгокчиларидан бири бўлган Юлдуз Шерованинг шантажи асосида озодлигидан ўн кун махрум этилган журналистнинг ахволи бирмунча яхшилиги айтилмокда. Журналистнинг адвокатлари Карши шахар судининг карорига аппелация шикояти бериб хомтама бўлганлар. Кутилганидек суд карори ўзгаришсиз колдирилган.

Аслида Тўлкинга ташланган тўрни аввалданок пайкаш кийинмасди, дейди мухбиримиз. "Хуррият" газетасининг шу йил 1 июнь сонида мустакил журналист Марат Халилулиннинг "Нафс йўлидаги хакикатлар" маколасида Тўлкин Кораевнинг "асл башараси" очиб берилган. Унда хорижнинг Ўзбекистондаги фаровонликни кўролмайдиган ташкилотлари билан мудом хамкорлик килувчи Кораев сингари юраги "кора"ларнинг матбуотимизга иснод келтираётгани тилга олинади. Кизиги, Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти ҳамда Эроннинг Машҳад радиоси билан хамкорлик килувчи Тўлкин макола чиккандан 3 кун ўтиб камокка олинганди. Таомилга кўра мамлакатда кимдир камокка олинишидан аввал у матбуотда бадном килинади. Шу нуктаи назардан маколада номлари зикр килинган яна бир неча журналист такдири хал килинган бўлса ажабмас.

Тошкентда ёшлар жазаваси

Махаллий матбуотда таркатилаётган хабарларга кўра, шу йилнинг 18 июнида Тошкент шахрида "Биз хеч кимга карам бўлмаймиз" шиори остида майнавозчилик тўлкини харакатга келади. Мазкур тадбир номиданок аник бўлганидек Каримов режими остида зомби килиб тарбияланаётган бир гурух ёшларнинг жазавасидир. Улар Жиззах ва Карши шахарларида бўлиб ўтган жазава-фестивал эстафетасини кўлга оладилар.

Хозирданок пойтахтдаги марказий футбол ўйингохларида мазкур фестивални ўтказиш учун тайёргарликлар киёмига келтирилган, дейди мухбиримиз. Ёшлар ватанимизни ёвуз кимсаларга бериб кўймаймиз, шиори остида репетиция килишмокда. Гўё ватанлари ёвуз кимсанинг кўлида эмасдик...

16:30 - Каримов тизгинни бўшатмокчими?

Гарчи Ўзбекистон таргибот аппарати халк онгига Андижон вокеаларининг бош айбдорлари деб террорчилар образини тикиштираётган бўлса-да, лекин хукумат харакатлари Ислом Каримов ва шотирлари бу вокеалар бир неча юз кишининг норозилик чикиши эмас, балки унга карши кўтарилган катта кўзголон эканини англаганини ва юрак олдириб кўйганини кўрсатади.

Хукумат “ой хам чикса, Андижонга чиксин, кун хам чикса, Андижонга“ кабилида иш юритиб, бу вилоятга моддий ва бошка ёрдамларини кучайтириб юборди. Телеэкранларни хам кўпрок Андижон вилоятининг иктисодий, ижтимоий ва маданий хаёти манзаралари эгаллади. Хозир хокимликлар нафакат Андижон вилояти, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб махаллаларда фукаролар билан мажлислар ўтказиб, ахолининг режимдан рози-норозилигини ўрганмокда.

Бугунги республика газеталарида И.Каримовнинг Андижон кўзголонидан кейинги биринчи фармони эълон килинди. “Бозор ислохотларини чукурлаштириш ва иктисодиётни янада эркинлаштириш сохасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида“ деб аталиб, 14 июнь санаси билан чикарилган бу фармон, аввало, карору фармонлар, идоравий норматив хужжатлар билан бўгиб ташланган тадбиркорларга, колаверса, эрксиз, боз устига, мамлакат таназзулини кўриб турган кенг оммага тасалли беришга каратилган.

Шу максадда президент давлат хокимияти олий органлари, хукумат, вазирликлар ва идоралар даражасида тасдикланиши лозим бўлган янги конун хужжатлари ва норматив-хукукий хужжатлар рўйхати хамда ўз кучини йўкотганлари рўйхатини ушбу фармон билан тасдиклаганини маълум килади. Фармонда яна бундай дейилади: “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислох килиш хамда модернизациялаш максад ва вазифаларини амалга ошириш Дастурини ижро этиш бўйича конун хужжатлари хамда норматив-хукукий хужжатлар (3-иловага мувофик) кабул килинганлиги ва амалда рўёбга чикарилаётганлиги маълумот учун кабул килинсин.“

Бу хукукий хужжатлар кандай хужжатлар? Уларнинг рўйхатлари (иловалар) матбуотда берилмади.

7:00 - Госдеп США и Пентагон не имеют разногласий по базам в Узбекистане

Белый дом опроверг появившиеся в СМИ утверждения о разногласиях между госдепартаментом и Пентагоном по поводу военной базы в Узбекистане в связи с событиями в Андижане.

«Администрация хочет, чтобы правительство Узбекистана разрешило проведение заслуживающего доверия, независимого международного расследования событий в Андижане», - сообщил журналистам во вторник заместитель пресс-секретаря Белого дома Трент Даффи.
По его словам, администрация выступает по этому вопросу с единых позиций, как министерство обороны, так и госдепартамент. И эти позиции доведены до сведения правительства Узбекистана.

Во вторник в газете «Вашингтон пост» и ряде других СМИ появилась информация о том, что госдепартамент и Пентагон по-разному относятся к ситуации в Узбекистане. В отличие от дипломатов во главе с госсекретарем США Кондолизой Райс, настаивающих на международном расследовании и приостановке использования США узбекской базы ВВС Карши-Ханабад, высшие военные чины во главе с министром обороны США Дональдом Рамсфелдом наставают на важности сохранения доступа к базе для американских военных и поэтому не хотят оказывать нажим на Ташкент в связи событиями в Андижане. Газета при этом ссылалась на «высокопоставленных представителей администрации США».

«Министерство обороны направило такую же просьбу правительству Узбекистана, как и государственный департамент и другие официальные лица администрации. А именно, - что мы хотим проведения независимого международного расследования событий в Андижане», - сообщил Даффи. // РИА «Новости»

США настаивают на проведении международного расследования событий в Андижане

Администрация Джорджа Буша настаивает на международном расследовании событий в Андижане. Позиция США была доведена до сведения президента Узбекистана Ислама Каримова в личном письме госсекретаря США Кондолизы Райс.

«Госсекретарь Райс довела это до сведения узбекского правительства в форме письма, направленного напрямую президенту Каримову», - сообщил журналистам во вторник официальный представитель госдепартамента США Шон Маккормак. «Мы осудили то, что произошло в Андижане. Узбекский народ и весь мир должны знать, что случилось в Андижане», - подчеркнул Маккормак.

По его словам, официальный Вашингтон сейчас «активно работает» над получением международной поддержки для расследования событий в Андижане. «Мы надеемся, что результатом дипломатического давления станет международное расследование событий в Узбекистане, и по этому вопросу мы будем продолжать работать по дипломатическим каналам», - сказал он.

Маккормак сообщил, что не располагает точной датой отправки письма Райс Каримову, но это было сделано «в течение последних двух недель». // РИА «Новости»