09 October 2009
23:50 - Ўзбекистон Кишиневга кимни юборди?
Бугун Молдова пойтахти Кишиневда бўлиб ўтган МДҲ саммитити ҳақидаги расмий хабарларда қайси мамлакатдан қай даражадаги раҳбар қатнашгани айтилмади. Лекин Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари у ерга бормаслиги аввалдан маълум эди.

МДҲнинг Кишиневдаги Давлат Раҳбарлари Кенгаши ҳақида Ўзбекистонда ҳалигача ҳеч қандай хабар тарқатилмади, табиий, у ерга ким кетгани ҳам эълон қилинмади.

Русларнинг “Московский комсомолец” газетаси сайтининг хабарига кўра, Қозоғистон ва Тожикистон Кишиневга бош вазирларини, Туркманистон – бош вазир ўринбосарини, Ўзбекистон эса Сенат раисини юборган.

Демак, рус газетасининг маълумоти тўғри бўлса, Кишиневдаги Давлат Раҳбарлари Кенгашида Ўзбекистон номидан Олий Мажлиснинг юқори палатаси Сенатнинг раиси Илгизар Собиров қатнашган.