09 October 2009
13:32 - АҚШ Россиянинг парчаланишига тайёрланар экан, Ҳиллари Клинтон Қозонга кетмоқда
Шу кунларда АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонинг Россияга 2 кунлик сафари бошланиши аввалдан маълум эди. Аммо, кеча Давлат Департаментида ўтказиладиган кундалик матбуот конференциясида шу муассасанинг матбуот котиби Иан Келли Ҳиллари Клинтон Татаристон пойтахти Қозонга ҳам боришини эълон қилди.

Бу сенсацион хабарни журналистлар томдан тушган тарашадек қабул қилдилар. Чунки, сиёсатни кузатиб борадиган одамлар билишадики, давлатларнинг энг юксак даражаали раҳбарлари юрт ташқарисига сафар қилганда, келган мамлакатларининг пойтахтида бўлиб, энг юқори даражали учрашувлар ўтказиш билан чегараланадилар. Ҳиллари Клинтоннинг Қозонга бориш режаси ҳаммани ҳайрон қолдирди.

Матбуот конференциясида қатнашаётган журналистлардан бири тўғридан тўғри сўради: «Нима учун Қозонга кетилмоқда? Россия парчаланса, АҚШ борлигини намойиш қилиш учунми?»

Иан Келли бундай нарса ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаганинини, мақсад Москва атрофидаги ҳалқа йўлнинг ташқарисида нима бўлаётганини ҳам билиш эканлигини гапирган бўлса ҳам, унга биронта одам ишонмади дейиш мумкин.

Кўринишидан, АҚШ ростдан ҳам Россиянинг парчаланишига тайёргарчилик кўришни бошлади ва Россия ичидаги руслардан кейин энг катта потенциалга эга бўлган татарлар билан яқиндан танишиш йўлига ўтди.