08 October 2009
20:34 - Кишиневда МДҲ Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгаши ўтмоқда, Ўзбекистон вакили бор-йўқлиги номаълум
Кишиневда МДҲ Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгаши ўтмоқда, Ўзбекистон вакили бор-йўқлиги номаълум

Бугун Молдованинг пойтахти Кишиневда эртага бўладиган МДҲ саммити олдидан Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгашининг мажлиси ўтказилмоқда. Кун тартибида турли соҳаларга оид 22 масала борлиги эълон қилинган.

Аввалги хабарларда айтилганидек, МДҲ саммитига 4 мамлакатнинг, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг президентлари келмайди. Бугунги мажлисда Ўзбекистоннинг вакили борми, бор бўлса, қайси даражада эканлиги маълум эмас.

МДҲ Ижроия Комитетининг сайтида билдирилишича, бугун Ижроия Комитетининг раиси Сергей Лебедев Молдова президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, мамлакат парламентининг спикери Михай Гимпу, ташқи тшлар вазири Юрий Лянкэ билан учрашув ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил МДҲда Молдова раислик қилмоқда.