03 October 2009
23:33 - Ўзбекистонда сайлов ўйинлари: телемасхарабозлик авжида!
Ўзбекистон телевидениесининг Парламент сайловлари муносабати билан ташкил этилаётган кўрсатувларида анъанавий масхарабозлик бошланди. Ўтган чоршанба куни Ўзбекистон телеканали орқали эфирга узатилган кўрсатувда қўғирчоқ сиёсий партияларнинг вакиллари ўзларини қайси партияга мухолиф (!) деб ҳисоблашларини эълон қилишди.

Бунақа масхарабозлик ҳали дунёда бўлмаган. Одатда, ҳокимиятда бўлмаган партиялар автоматик равишда ҳокимиятдаги партияга мухолиф бўлишади. Ислом Карим раҳнамолигида ўз йўлини танлаган Ўзбекстонда эса партиялар ўзларига мухолиф танлашар экан.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси вакилининг таъкидлашича, улар ўзларига мухолиф деб Халқ демократик партиясини танлашибди. Фидокорлар эса “Адолат” партияси вакилларига мухолифда турармиш.

Бугунги кўрсатувда эса мамлакат қонунларидаги сайлаш имкониятлари, ҳуқуқий кафаолатлар ҳақида сўз борди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, сиёсий партиялар вакилларининг чиқишлари кулгидан кўра кўпроқ ачиниш ҳиссини уйғотади.