21 August 2009
22:30 - Самарқандда яна АЁҚШ портлади
Регнум ахборот ширкати маълумотида айтилишича, Самарқанд яқинидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуювчи шаҳобчаларнинг бири портлаган ва бир неча ўнлаб шахс жароҳатланган.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ, 6 та автомабиль ёниб кетган. Авто ёқилғи қуйиш шахобчасининг суюлтирилган газ билан тўла цистернаси яроқсиз ҳолда бўлгани учун ҳам портлаш содир бўлган дейишмоқда ҳодиса юзасидан изоҳ берган маҳаллий расмийлар.