15 August 2009
02:33 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Саттор Ирзаев озодликка чиқарилди
Бундан бир неча кун аввал Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Иштихон тумани бўлими фаоли Саттор Ирзаев қамоқдан озод қилинди ва Иштихонга келди. Бу ҳақдаги хушхабарни жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев мухбирларимизга етказди. Унинг таъкидлашича, ҳуқуқ ҳимоячисига Самарқанд вилояти суди ҳукми билан 2005 йилнинг 18 октябрида белгиланган қамоқ жазоси битган.
Саттор Ирзаев (10.03.1953 йилда туғилган) 2005 йилнинг 4 июнида ҳамкасблари Норбой Холжигитов ва Ҳабибулла Оқпўлатовлар билан биргаликда ҳибсга олинган ва ва сохта айблар билан озодликдан маҳрум этилгандан бери Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/48-муассаса (Зарафшон, Навоий вилояти) да жазо муддатини ўтаётган эди.