12 August 2009
21:33 -
Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева Вашингтонда учрашувлар ўтказмоқда
Табиий, бу учрашувларнинг асосий мақсади - АҚШ сиёсатчиларини Юсуф Жума ва бошқа ўзбек сиёсий маҳбусларининг тақдирига бефарқ қолмасликка чақириш, Ўзбекистон ҳукуматига босимни давом эттириб, маҳбусларни озод қилинишига эришиш.
Кеча Гулнора Олтиева ва унинг 11 ёшли ўғли Жавҳар “Бирлик” Партияси раисис Абдураҳим Пўлат билан бирликда Халқаро Республикачилар Институтининг президенти, Давлат Котибининг собиқ ўринбосари Лорн Крейнер билан учрашишди. Гулнора Олтиева турмуш ўртоғининг оғир аҳволи, тинимзсиз қийноқларга солинаётгани ҳақида олинган сўнгги хабарларни гапириб берди ва Юсуф Жума тезда озод қилинмаса, ўзи Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида узлуксиз очлик пикети бошлашини, агар турмуш ўртоғи билан ёмон воқеа юз берса, ўзини элчихона олдида ёқишини билдирди.
Лорн Крейнер Ўзбекистонга қилган сафарларидан бирида Юсуф Жума билан учрашган эди. Кеча у ўша учрашувни ҳам хотирлаб, ўзбек шоирининг озод қилиниши учун керакли ҳамма нарсани қилишга ваъда берди.
Сўнгра Гулнора Олтиева ва Абдураҳим Пўлат бу институтнинг Евросиё масалалари билан шуғулланувчи департаментининг раҳбарлари билан алоҳида суҳбат ўтказдилар ва Юсуф Жума ҳамда бошқа ўзбек сиёсий маҳбусларининг озод қилиниши учун қилиниши мумкин бўлган конрет ишларни маслаҳатлашдилар.
Лорн Крейнер ва институтнинг бошқа ходимлари Гулнора Олтиевга ҳамдардлик билдиришди, унинг мардлигини олқишлашди ва Юсуф Жума озод қилинишига ишонишларини урғулашди.