15 April 2023
02:42 - Ўзбекистонда Исхоқжон домла каби аҳмоқлар кўпайиб кетмоқда. Оллоҳ қаёққа қарамоқда?

Ўзбекнинг буюк фарзанди, машҳур ўзбек психиатори, медицина фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаев Ўзбекистонда биринчилардан педофолия психиатрик касаллик эканлигини айтиб, авваламбор бундай касалларни даволаш кераклигини гапирди. Айнан у Ўзбекистода аҳмоқ имом-муллалар кўпайиб кетаётганини ҳам эслатди.

Мана шундай аҳмоқлардан бири бўлган Исхоқжон домланинг tiktok.com нашридаги гапларини эшитиб кўринг. Унинг айтишича, “қишлоқларда газ ва савет йўқ. Лекин битта шахсникига борсангиз, 200 та чироқ ёниб турибди... Яна битта одам 400 минг доллар пора олганда қўлга тушди” деган гаплари билан аҳволимиз дабдала эканлигини ўзича кўрсатиб берибди.

Эй, аҳмоқ домла, Ўзбекистон порахўрлар билан тўла, бу ҳақда мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари тўхтамай гапириб ётибдиларку. Сани бу ерга бурнингни тиқишинг билан аҳвол яхшиланармиди? Йўқ, сабаб бошқа жойда.

Қаерда дейсанми, ҳамма гап Оллоҳда. Ахир сан кабилар эрталабдан кечага Оллоҳу Акбар дейиш билан оворасизлар. Хўш, ҳамма нарса Оллоҳдан-ку, нимага Оллоҳ порахўрларни йўқ қилмайди, нимага аҳмоқ муллаларни ишдан улоқтирмайди? Демак, санларнинг гапларингга кирсак, энг катта айбдор Оллоҳ бўлиб қоладику.

Оллоҳ, одамларни яратди, пайғамбарларни юборди, аҳвол барибир дабдала. Чунки, ҳамма нарса Оллоҳдан эмас, ҳамма нарса Оллоҳ яратган одамларда. Одамлар фақат Қуръонни ўқиш билан шуғулланмасликлари керак, инсон сифатида давлатнинг муаммоларини фақат бартараф қилиш устида эмас, баратараф қилиш усулларини яратиш устида ҳам ўйлашлари керак.

Исхоқжон домла муаммоларни йўқ қилиш устида ўйлаётган бўлиши мумкин, аммо қандай қилиб йўқ қилиш кераклигини ўйлаётгани ҳам йўқ.

Муаммоларни йўқ қилиш устида ўйлаётган бўлсанг, атофингга қара, ҳамма нарсани – мясорубка, радио-телевидение, автомобиль, самолёт, компютер, Интернет, селфонлар ва ҳоказоларни кофирлар яратдику. Ал-Беруний, Ал Хоразмийлардан кейин биронта мусулмон олим чиқдими? Оллоҳ қаерда?

Сан муллалар халқни алдаш билан шуғулланмоқдасанлар, ўша порахўрлардан баттарсанлар. Нима қилиш кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ташкилотлар гапирмоқда.

Ривожланиш, тўғри йўлдан кетиш, порахўрликни минималлаштиришнинг ЯГОНА ЙЎЛИ динни давлатда айириш, яъни дунёвий давлат бўлиш, ислом терроризмининг илдизларини йўқ қилиш, демократия ва демократик сайловлар системасига ўтишдир.

Санларнинг президент-диктаторларингиз эса, Афғонистондаги ислом террористларини қўллаб-қувватлаш билан овора.

Мамлакатни ривожлантиришнинг, ислом терроризмининг илдизларни қирқиб ташлаш йўлларини “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат шу йил 25 мартда АҚШ Президенти Жо Байденга юборган хатида белгилаб берган. Бу хатнинг матнини Harakat.net cайтида ўқинг.

Оллоҳи Акбар деб бақиришларингдан Оллоҳнинг Ўзлари ҳам безор бўлиб, кофирларга, яъни насроний ва яҳудийларга жаннатсимон ҳаёт яратиш имконини бердиларку, ўз бандаларига, яъни мусулмонларга эса очлик-яланғочликни бердилар.

Шундан хулоса чиқаринглар ва “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини қўллаб-қувватланглар, йиғлайвермасдан ҲАРАКАТ қилинглар. Чунки, ҲАРАКАТ бўлса, БАРАКАТ бўлади.

Сизлар эса Қуръони Каримни нотўғри талқин қилиб, ҳамма мусулмонларни лақиллатиб юрибсизлар. Қуръонни тўғри талқин қилиш устида ўйланглар.