Ҳамма ерда, Ўзбекистонда ҳам, Буюкбританиянинг бирлашган қироллиги тарқатган хабарларга асосланиб айтилишича, Буюкбритания давлати ишбилармон Алишер Усмоновнинг UMS холдингини, шунингдек, унга алоқадорлиги айтилаётган иккита компанияни санкциялар рўйхатига киритибди. UMS эса, санкцияларни адолатсиз ва асоссиз деб ҳисоблашини билдирибди.
UMS холдингга қарши санкцияларга изоҳларда бу холдинг Алишер Усмоновга тегишли экани ёки у томонидан назорат қилиниши, “Россия ҳукуматидан имтиёзлар олиш ёки уни қўллаб-қувватлаш билан шуғуллангани”, шунингдек, Россия ҳукумати учун иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоқларида - қазиб олиш ҳамда рақамли технологиялар соҳасида бизнес юритиши айтилади. Санкциялар рўйхатига Алишер Усмоновга алоқадор яна иккита компания - Curzon Square ваHanley ҳам киритилибди. Хўш уларнинг айби нима?
Агар санкция киритаётган тараф ҳақ бўлса, Алишер Усмонов Россия ҳукуматидан қандай имтиёзлар олгани ёки Россия ҳукматини қанақа қилиб қўллаб-қуввалангани ҳам айтилиши керак эди, аммо айтилмаган. Тўғри, UMS холдинги Россияда иш олиб борган бўлса, ўзи олган фойдалардан давлатга солиқ тўлаши шарт, бу қонун ва ҳамма бу қонунга бўйсуниши шарт. Унда Алишер Усмоновнинг ҳамда Curzon Square ваHanley компанияларнинг айби нима? Жавоб йўқ, демак, АЛИШЕР УСМОНОВНИНГ ҲАМ, БУ ИККИ КОМПАНИЯНИНГ ҲАМ АЙБИ ЙЎҚ,
Ҳамма биладики, Ғарб давлатлари Украина-Россия урушаётган пайтда Россига ёрдам берганларга қарши санцилар киритишмоқда. Аммо, Алишер Усмоновнинг холдинги ва у билан боғлиқ бўлган компаниялар Россия давлатага солиқ тўлашлари шарт-ку, шу қонуний тўланган солиқ пули Украина-Россия уруши пайтида Россияни қўллаб-қувватлашми? Нима, Буюкбритания ҳукумати ақлдан озмоқдами?
Хабарларда айтилишича, Буюк Британия Алишер Усмоновга қарши санкцияларни 2022 йил 3 мартда жорий қилган экан.Кейин Европа Иттифоқи ҳам сакцилар киритибди. Аммо санкциялар нимадан иборат бўлгани тилга ҳам олинмаган, аммо Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши киритилган санкциларни олиб ташлашни сўраган, бироқ ҳеч нарса олиб ташланмаган экан.
Кўринишидан, Буюкбритания каби Европа давлатларининг ҳаммаси ақлдан озганга ўхшамоқда.
Мен, дейди “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, Алишер Усмоновга берилан санциялар ҳақидаги хабарларни ўқиб роса кулдим. Кулгимдан ташқари аввалроқ бўлган 2 воқеани эсладим.
Биринчиси бир неча йил аввал бўлган эди. Россиядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғуллунувчи Алексей Навальний ўзининг Интернетдаги сайтида аҳмоқлик даражаси билан Буюкбританияникига ўхшаган мақола чиқарибди. У ҳеч бир аниқ факт кўрсатмасдан, Алишер Усмоновни коррупционер, порахўр, ўғри деб қуруқ гаплар билан унинг устидан кулибди.
Мен Алексей Навальнийнинг устидан ичимда кулиш билан чекланмасдан, унга хат ёзиб юбордим, унинг унинг веб сайтидаги коммент бўлмига ҳам хатимнинг матнини қўйдим, хатнинг бир нусхасини почта орқали Алишер Усмоновга юбордим. Мана ўша хатимнинг қисқача мазмуни:
«Эй, жаноб Алексей Навальний, ҳали ҳам коммунистмисиз, коммунистларнинг лидери Ленин каби ҳамма бой одамларни йўқ қилиб, бутун халқни бир хил даражага туширмоқчимисиз? Сиз тушунингки, ҳамма одамлар табиатан бир хил эмас, баъзилар уста тадбиркор бўладилар, баъзилар кўча тозалашдан бошқа нарсани эплай олмайдилар. Нима қилиш керак, ҳаммани кўча тозалайдиганларга айлантирайликми, уста табдиркорларни отиб ўлдирайликми?
Мени 1992 йилнинг бошларида Москвада Алишер Усмонов билан ўша пайтдаги Ўзбекистон вице-президенти, балки янглишаётгандирман, Ўзбекистоннинг Бош вазири Шукрулло Мирсаидов таништирганди. Бироз гаплашиб ўтирдик. Мен бир неча кундан кейин Таиланднинг пойтахти Банкогда бўладиган Осиё давлатлари демократларининг коференциясига Москвадан учиб кетишга тайёрланаётган эдим. Йўлкира, меҳмонхона ва овқатланиш ҳаражатларини ўша Конференция ташкилотчилари тўлашлари ҳам таклифномада урғуланганини айтдим.
Шунда Алишер Усмонов мендан сўраб қолди: “Катта харажатларни улар тўлар экан, ўзингизнинг “караманные расходларингиз учун бир неча доллар бўлса ҳам пулингиз борми?” Мана менинг жавобим “Умримда долларни кўрмаганман, Таиландга бир амаллаб бориб келарман”. Шунда Алишер Усмонов дарҳол ҳамённи олиб, менга бир неча юз доллар бердилар. Майли дедим, раҳмат Сизга, Банког кўчаларини айлаётган пайтимда ўзимга музқаймоқ оларман, хотиним ва фарзандларим учун қандайдир совғалар оларман, дедим.
Алишер Усмонов эндигина, балки 1-2 йил аввалдир, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаганларини кимлардандир эшитгандим. Таиланддан қайтишимда Алишер Усмоновнинг Россия меҳмохонасидаги ўз ширкатинингбир хоналик офисига кириб, ақлимга зўрға сиққан нарсаларнинг гувоҳи бўлиб қолдим. Бу ширкатнинг 2 хизматчиси Алишер Усмоновнинг олдига кириб, мен борлигимга эътибор ҳам бермасдан, ширкат эгасига ҳисобот бердилар. Улардан бири Москвада сотиш учун қайсиди чет эл мамлакатидан 90 дона кроссовка олиб келгани, иккинчис эса бошқа бир Европа мамлакатидан 100 дона жинси шим олиб келганини айтишди.
Қаранг, жаноб Навальний, эндигина тадбиркорлик билан шуғулланаётган Алишер Усмоновнинг қандай олийжаноб инсон эканлигидан, энди табиркорликни бошлаган бўлса ҳам, менга бир неча юз доллар пул берганларидан ҳайратга тушдим.
Ҳозир Алишер Усмонов доллар миллиардери, агар Таиландга кетаёгангимда унинг миллиардлаб доллар бойликлари бўлса, мен сўрамасам ҳам менга камида 10 минг доллар пул берган бўларди.
Яхшилаб тушуниб олинг, жаноб Навальний, дедим хатимнинг сўнгида, бундай олижаноб кишилар тадбирколар ичида ҳам йўқ бўлса керак, аммо Алишер Усмонов бор. У коррупционер ва порахўр эканлигини кўрсатувчи кўп эмас, битта мисол кўрсатинг, мен ундан юз ўгираман».
Ҳозир ҳайрон қоламан, нима Буюкбритания ҳукуматидагилар ҳам Алексей Навальний каби соддалармики, биронта аниқ факт кўрсатмасдан, Алишер Усмонов Украина-Россия уруши пайтида Россияни қўллаб-қувватлаб, Россия ҳукуматига катта ёрдам беришда айбламоқдалар.
Мен ҳозир Алишер Усмоновдан молиявий ёрдам пули сўраётганим йўқ, аммо ўзимнинг шахсий моливий қийинчиликларим ва “Бирлик” Партияси ёрдамга қандай муҳтож эканлигини айтсам, у олийжаноб инсон бизга дархол 1 миллион доллар берган бўлардилар. Кўрамиз, менинг, Алишер Усмоновнинг, миллатимиз ва мамлакатмизнинг келажаги қандай бўлади.