17 March 2023
05:17 - Носир Зокир “Энди Путинга Рамзон Қодиров керак эмасми?” деб савол бергани ва “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг таҳлили!

Носир Зокир: Рамзан Қодировнинг заҳарлангани айтилмоқда. Чеченистон раҳбарининг қиёфасида ўзгаришлар бўлгани, юзи шишгани ортидан турли миш-мишлар тарқалмоқда. Айримлар уни Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан заҳарланган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Украина ҳарбий эксперти Олег Жданов UNIAN нашрига берган интервьюсида шундай ўйлашини билдирган.

“Баъзи белгиларга кўра, унда ўткир буйрак етишмовчилиги қайд этилганмиш. Шу сабабли унда ортиқча вазн ва тана шишиши кузатилган. Айтганча, у ўтган ҳафта реанимация учун жиҳозланган тез ёрдам самолётида Москвага учган. Бундан ташқари, уруш шароитида Европа ўз ҳаво ҳудудида бу самолётнинг учишига рухсат берган”, деб қўшимчп қилибди Олег Жданов.

Унинг айтишича, самолёт Беларусь ҳаво ҳудуди орқали Москвага қўнган, сўнгра Европадаги энг йирик тиббиёт университети – Нунбергга йўл олган. У ерда катта эҳтимол билан Қодиров ностандарт усуллар ёрдамида даволанмоқда.

“Муассасанинг ўзига хос хусусияти тиббий протокол меъёрларидан четга чиқишга имкон беради. Аслида бу университет шуниси билан машҳур”, дейди украиналик эксперт.

Шунингдек, у сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги “қодировчилар” тушунчаси ҳам йўқ бўлиб кетганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қодировни давлош учун Бирлашган Араб Амирликларидан 40 йиллик тажрибага эга доcтор Ясин Эл-Шаҳат олиб келингани айтилганди.

Абдураҳим Пўлат: Мен ҳатто 1989 йили СССР Бош Вазири Николай Рижков билан, кейинги йилларда АҚШ Давлат Котиби Жеймс Бейкер ва Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия президентлари билан, мени Тошкентдаги касахонага келиб мен билан кўришган АҚШ Сенатори Ларри Пресслер билан учрашган сиёсатчи бўлганим учун, турли миш-мишлардан иборат воқеаларга унча қизиқмайман, ўз фикримни бидирмайман ҳам.

Аммо, Владимир Путиннинг қўғирчоғи, чечен миллатининг бош душманларидан бири бўлган Рамзан Қодиров атрофидаги миш-мишлар ҳам шулар жумласидан бўлса ҳам, ҳозир ўта қиззиқ шахсий воқеани тилга олмоқчиман.

Мен ёшлигимда вақти-вақти билан тушлар кўрардим, лекин уларга эътибор ҳам бермасдим. Бироқ 2010 йил 28 январга ўтар кечаси тўсатдан бир маҳаллар мен ишлаган Кибернетика Институтининг директори, машҳур инсон Восил Қобулов ҳақида туш кўриб қолдим. Ҳозир у туш нимадан иборат бўлганини ҳам эслолмаймн. Шундай бўлса ҳам, бунга қизиқдим ва ўша институтдаги дўстларимдан бирига телефон қилдим, Восил Қобулов ўша куни кечаси оламдан ўтганларини билдим.

Дарҳол Восил акамизнинг уйларига телефон қилиб, тушимни тилга олмасдан, уларга ўз таъзияларимни изҳор қилдим.

Сўнги ҳафтада ҳар куни тушлар кўрмоқдаман, ҳаммаси ўзимнинг сиёсатдаги ишларим ҳақида. Шундай экан, нимага кеча кечаси ҳайвон Рамзон Қодиров тушимга киргани мени ҳайрон қолдирди. Бугунги хабарлардан тушундимки, бу ҳайвон қаттиқ касал экан. Демак, унинг охирати қандай бўлиши ҳақида қандайдир тахминлар қилиш мумкин.

Расмда –“Бирлик”чи сафдошимиз Носир Зокир.