04 March 2023
22:23 - Секуляризм, яъни дунёвийлик нима? Тўҳамба нима? Улар Ўзбекистон учун нега муҳим? Чунки, биз тўҳамбалар мамлакатимиз!

Руслар “секуляризм” сўзини аввалдан ишлатишарди. Бу тилда айтилишича, “Секуляри́зм - концепция, согласно которой правительство и другие источники норм права должны существовать отдельно от любого типа религий”. Кейинчалик, руслар“секуляризм” сўзини “светский” деб таржима қилишган.

Айтиш керакки, Ўзбекисто мустақил бўлмасдан аввал, бу икки сўз ўзбек тилида ишлатилмасди. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат хотираларида ёзишича, у ”Бирлик”нинг қўлбола нашрларидан бирида “Ўзбекистон светский давлат бўлиши керак” деб ёзган экан, уни кўпчилик” “Ўзбекистон советский давлат бўлиши керак” деб тушунибди. Абдураҳим Пўлат “светский” сўзини СССР замонида кўпчилик ичида жуда популяр бўлган“советский” сўзи деб тушунганлар устидан кулиб, “светский” сўзининг маъносини тушунтирган экан.

Мана энди биз “секуляризм” ва “светский” сўзларини эмас, “дунёвийлик” сўзини ишлатмоқдамиз.

Ўзбеклар ҳали ҳам содда халқ эканлиги ҳақида гапирар ва кулар эканмиз, ўзбекларга тегишли қуйидаги ҳажвий шеърни ўқиб кўришдан ҳам фойда бор:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.

Аслида, ўзбекларнинг сўнги асрлардаги тарихи ҳам кўрсатиб турганидек, биз фақат “Юраверсин бошқалар, Бош ишлатиб ҳар ерда” демаймиз. Биз оддий ТЎХАМБАлармиз. Аслида, бизгина эмас, мусулмонларнинг кўпчилиги тўҳамбалардир.

ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН ОДАМДИР.

Мусулмонларнинг тўҳамбалиги, сал кам ҳамма исломий давлатлар қолоқ ва қашшоқ эканлигига қарамасдан, ҳамма давлатлар исломий бўлсин деб қонли террорчилик ғояларига қўшилишни тарғибот қилаётганларидан кўриниб турибди.

Ҳа, ростда ҳам ўзбекларнинг кўпчилиги фақат овқат ейишни биладиган, аммо жамият ва миллат олдидаги маъсулиятини билмайдиган, дунё қараши ўта чекланган одамлар подасидир. СССРдан чиқиб ўз давлатларини яратган давлатларнинг ҳаммасида демократия ва демократик сайловлар ғояси анча олдинга кетиб бўлди. Аммо, ўзбеклар аввал Ислом Каримга, энди Шавкат Мирзиёга таъзим қилишдан бошқа нарсани билишмайди.

Яхшиямки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг матбуот органи “Ҳаракат” Агентлиги бор. Айнан, улар миллатимизнинг менталитетини яхши томонга қараб ўзгартириш, “демократия ва демократик сайловлар” бўлсагина қашшоқлик ва қолоқликдан, коррупция ва порахўрликдан қутилиш мумкинлигини халқимизнинг менталитетига қуймоқдилар.

Ўз вақтида муҳташам, аммо даҳшатли митинлари билан Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган ва дунёга танилган“Бирлик” ҳозир ҳам ўз ниятига етади, ўзбекларнинг менталитетини юқори даражага олиб чиқади ва ўзбеклар демократия ва демократик сайловларнинг моҳиятини ниҳоят тушунадилар.

Тўғри, “Бирлик”нинг ҳозирги ҳаракатлари 24 йил аввал бошланган митинглари каби даҳшатли бўлмайди, чунки, бу партия экстремист ва террорчиликни қабул қилмайди, фақат демократик йўллар билан давлатимизни қолоқ ва қашшоқликдан чиқаради, корруция ва порахўрликни минималлаштиради, бор бўлган ҳамма табиий бойликларимизни давлат ва миллат фойдасига ишлатиш йўлига ўтади. Бизда амирлик каби давлатчилик тикланмайди. Ҳозирги табдиркорлар ҳам шуларни иложи борича тезроқ тушунишлари керак.

Ўзбекларнинг тўҳамбалигининг асосий кўрсатгичи – демократия ва демокраик сайловларнинг асл маъносини тушунмасдан - қолоқлик, қашшоқлик, коррупция ва порахўрликдан қутилишнинг ягона йўли демократия ва демократик сайловлар эмас, тузум бошида ўтирганларни, коррупционер ва порахўрларни танқид қилишдир, деб ўйлашади. Бу мутақо хато фикрдир. Зиёлиларимиз ҳам ТЎҲАМБАЛАРДИР, чунки қатъий эътиқодлари йўқ, назарлари паст, зиқна, жамият ва миллат олдида маъсулият сезмайдилар.

21 асрда дунёвийлик, яъни секуляризмни тушунмаслик – давлат, миллат ва динимизга нисбатан душманликдир.

Давлат раҳбарлари ва халқнинг ўзи бу фикрларни тўла тушунмаётганлари сабабли, Ўзбекистон ҳали ҳам қашшоқ ва қолоқ давлатдир. Ўзбекистонни қашшоқлик ва қолоқлик йўлидан чиқариб олишнинг ЯГОНА ЙЎЛИ, демократия ва демократик сайловлардир.

Ҳа, сўзсиз биз бунга етишамиз. Бунинг учун демократик усуллар билан ҳозирги диктатор-президентдан, диктаторнинг ўйинчоғи бўлган Олий Мажлисдан, масхарабозликдан бошқа нарсани билмайдиган маҳаллий Кенгашлардан, ўйинчоқ ҳокимлар ва турли даражадаги ҳокимчалардан қутилиш ШАРТдир. Буларни замонавий тушунчаларни тушунмайдиган халқнинг менталитини юксалтириш билан баробар олиб бориш ҳам ШАРТ.