19 February 2023
04:41 - АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Россияни инсониятга қарши жиноятларда айблабди, аммо бутун Россия жиноятчи эмас. Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов каби олийжаноб тадбиркорлар жиноятчи эмас, олийжаноб демократик руҳдаги инсонлардир!

АҚШнинг биринчи аёл вице-президенти Камала Ҳаррис таъкидлашича, “жиноятларга алоқадор бўлганларнинг барчаси жавобгарликка тортилади”.

АҚШ ҳукумати Украинадаги Россия қўшинлари инсониятга қарши жиноят содир этганини “расмий равишда тасдиқлади, ҳам” дебди вице-президент Камала Харрис. Унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги сўзларини BBC келтирмоқда. Камала Харрис бир неча эпизодларни санаб ўтган, жумладан, Бучадаги тинч аҳоли қирғини ва Мариуполдаги драма театрига берилган ракета зарбасини.

“Биз далилларни текшириб чиқдик. Биз ҳуқуқий меъёрларни биламиз. Ва бу инсониятга қарши жиноятлар эканлигига шубҳа йўқ. Россия Украина тинч аҳолисига кенг кўламли ва тизимли ҳужумлар уюштирмоқда“, дебди АҚШ вице-президенти.

АҚШ президенти маъмурияти Киевга ваҳшийликларни тергов қилишда ёрдам беришда давом этади ва“бу жиноятларни содир этганлар ва бу жиноятларга алоқадор бўлганларнинг барчасига айтаман, сизлар жавобгарликка тортиласизлар”, деб ваъда берибди сиёсатчи.

У Мюнхен хавфсизлик конференцияси 17 феврал куни очилгани, 59-чи марта ўтказилаётган тадбирнинг асосий мавзуси Украинадаги уруш бўлгани ва Россия конференцияга 20 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта таклиф қилинмаганини ҳам таъкидлаган.

Камала Ҳаррис ҳақ, жиноятчилар жавобгарликка тортилиши керак, аммо Россиянинг ҳамма фуқаролари жиноятчи эмас. Россиянинг демократик принципларга содиқ инсонлари бойлар ичида ҳам, бошқалар ичида ҳам бор.Наманганда туғилиб, ўша ерда катта бўлган ўзбек Алишер Усмонов қонунлар доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиши билан бир қаторда, жамоатчилик соҳасида ҳам фаолит кўрсатмоқда.

Тўғри, Камала Ҳаррис яна ҳақ, у жиноятчилар жавобгарликка тортилиши керак Аммо Россиянинг ҳамма фуқаролари жиноятчи эмас. Россиянинг демократик принципларга содиқ инсонлари бойлар ичида ҳам, бошқалар ичида ҳам бор.Намангада туғилиб, ўша ерда катта бўлган ўзбек Алишер Усмонов қонунлар доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиши билан бир қаторда, жамоатчилик соҳасида ҳам фаолият кўрсатган.

У меценат, яъни фан, санъат, соғликни сақлаш, спорт ва таълим ривожига ўз ихтиёри билан маош олмасдан ҳисса қўшган инсон. У узоқ йиллардан бери яқингача Халқаро Вехтования Федерацияснинг президенти бўлди. Ўша йиллардан бери у Швецарияда яшамоқда. Шундай инсонларни Россия раҳбарларининг жиноятларига шерик деб ҳисблашнинг ўзи ҳам жиноят бўларди.

“Бирлик”




Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат ўз хотираларида ёзишича, уни Алишер Усмонов билан 1992 йили Москвада ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг вице-президенти ёки Ўзбекистон президентининг қошида Давлат Котиби бўлган Шукрулло Мирсидов таништирган. Дўстона вазиятда бўлиб ўтган 3 кишилик учрашувда Абдураҳим Пўлат “Бирлик”нинг фаолияти ҳақида гапириб, ҳозир Таиланд пойтахти Бангкокда бўладиган Осиё демократларининг конференциясида қатнашиш учун кетаётганини ҳам айтган.

Ҳақиқий деморатлигини кўрсатган Алишер Усмонов Абдураҳим Пўлатнинг Банкокга бориш ва у ерда 1 ҳафтача қолиш ҳаражатларини бир қисмини нақд пул билан долларда берган.

Алишер Усмонов ҳали ҳам ўша руҳдаги инсон. У бир неча йил аввал Сидарё вилоятида сув омборининг асосий тўғони ўпирилиб тушиб, Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистоннинг қишлоқлари ва уларнинг аҳолиси катта зарарларга дуч келишганди. Ана ўшанда, Ўзбекистон ва Қозоғистонга Алишер Усмонов 200 миллион долларлик ёрдам берганди.

Эндигина оёққа тураётган олийжаноб Алишер Усмоновнинг 1992 йилдаги Абдуҳим Пўлатга молиявий ёрдами, шахсий масала эмас, у кишининг демократик принципларга ҳам содиқлигини кўрсатгани каби, Ўзбекисто ва Қозоғистонга 200 миллион долларлик ёрдами ҳам инсонпарварлик ва демкратик принциплардан келиб чиққанди.

Аммо, Ўзбекисон Президенти Шавкат Мирзиё телевидение орқали Алишер Усмовновнинг 200 миллионлик ёрдами ҳақида “Менга Алишер Усмонов 200 миллион доллар нақд пул берди” деб мақтанар экан, бу ёрдамни гўёки ўзи учун берилгандек қилиб кўрсатишга уринганди. У нақд пул олса, унинг каттагина қисмини ўзининг ҳамда қиз ва куёвларининг чўнтагига тиққани шубҳасиздир.

Хуллас, ўзбеклар ичида ўз миллати ва ўз мамлакатларининг қадрини унутмайдиган “Бирлик” каби партиялар қаторида тадбикор-миллиардер Алишер Усмонов каби ҳақиқий миллатпарварвар , инсонпарвар демократлар борлиги ҳам бизни қувонтириши керак.