17 February 2023
20:22 - Орзиқул Раҳимовдан келган 3 лавҳали хат ва “Ҳаракат”нинг таҳлили
Орзиқул Раҳимов: Assalom alaykum, "Ozodlik" nig neft-gaz bo‘yicha tahlili millatimizning ichida sotqinlar yanada ko‘pligini ko‘rsatdi... Rabbimov kabilar... Siz bir vaqtlar Navbahor Imomovani ham SNB ning ayg‘oqchilari degandiz, haq bo‘lib chiqyabsiz sheklilli...

“Ҳаракат” Камолиддин Раббимовни ҳам сотқинлар рўйхатига киритиш хатодир. У сиёсатшуносларга хос шаклда чиройли гапиради. У авваллари чиройли гаплар билан Шавкат Мирзиёни танқид қиларди. Ҳозир ундай эмас, у энди Шавкат Мирзиёнинг ишларини чиройли шаклда ижобий баҳолашга ўтиб олди. Яъни у – оддий иккиюзламачи эканлигини намойиш қилмоқда.

Тўғри, унинг иккиюзламачилини сотқинлик деб айтаётанлар ҳам бор. Камолиддин Раббимовнинг қўлида ҳеч нарса, ҳеч қандай ваколатлар йўқ. Демак, истаса ҳам, у сотқинлик қилолмайди. Аммо, у ҳозирги аҳволдан қандай чиқиш кераклигини эсламаслиги ҳам унинг башарасини кўрсатмоқда.
Бундайлар Шавкат Мирзиёни танқид қилсак, у яхши лидерга айланади деб хато ўйлашмоқда.

”Бирлик” Халқ Ҳаракати кучга кирган пайтда унинг сафида бўлган Салай Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ лақабли) бошчилигидаги ёзувчилар гуруҳи ва баъзи бошқалар “Бирлик” тарк этиб, тамомийла бошқа қадриятлар билан яшаётган диктатор Ислом Каримовнинг ёлғондакам ваъдаларига ишониб, унинг бағрига кириб олдилар.

Шу билан “Бирлик”нинг ўша пайтдаги кучи жиддий равишда пастга тушди. Айнан шу сотқинлик сотқинлик туфайди, Ўзбекистонда диктатура ҳали ҳам ҳумрон, демократия билан сал кам ҳеч кимнинг иши йўқ, Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети ва Ялпи Ички Муҳсулоти ҳажмлари кўрсатиб тургандек қашшоқ аҳволдамиз.

Шу сабабли ўша пайтда халқнинг ҳурматига сазовор бўлган Салай Мадаминов ва унинг гуруҳи очиқчасига сотқинлик қилганлар ва тарихимизда “сотқинлар” сифатида қоладилар.

Минг афсуски, иккиюзламачилик ҳам, сотқинлик ҳам, халқимизнинг манфаатларига сал кам бир хил даражада зиддир. Шундай экан, Камолиддин Раббимов ҳам, Орзиқул Раҳимов ҳам, бундай касалликдан қутилишлари керак.