09 February 2023
02:09 - Носир Зокирнинг “МЕН АСОСАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАБАРЛАР ЁКИ ОДАМЛАРНИ ФИКРЛАРИНИ БЕРИБ БОРАМАН!” сарлавҳали мақоласи ва Сарвар Хотамов билан Алишер Арифжоновларнинг бахслари

Носир Зокир: МЕН БИР НАРСАНИ ОЧИҚЛАМОҚЧИМАН. МЕН АСОСАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАБАРЛАР ЁКИ ОДАМЛАРНИ ФИКРЛАРИНИ БЕРИБ БОРАМАН!

МАҚСАДИМ ХАЛҚИМИЗНИ ТАФАККУРИНИ ЧАРХЛАШ, ФИКРЛАШГА УНДАШ. КАМДАН КАМ ҲОЛЛАРДА ШАҲСИЙ ФИКРЛАРИМНИ ЁЗАМАН. ЯҚИНДА АЛИШЕР АРИФЖОНОВНИ РОССИЯДАГИ МИЛЛАТЧИЛИК КАЙФИЯТИ ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАСИНИ ПОСТ ҚИЛИБ ҚЎЙГАН ЭДИМ. БУНГА АСЛИ ЧУСТЛИК САРВАР ҲОТАМОВ ДЕГАН УКАМИЗ БУ ПОСТНИ ЎҚИБ МЕНИ МИЛЛАТЛАРО НИЗО ҚЎЗҒАШДА АЙБЛАБДИ. БУНДАН ТАШҚАРИ МЕН 2005-ЙИЛГАЧА ИШЛАГАН "ОЗОДЛИК" РАДИОСИНИ АҚШ ҲУКУМАТИ МОЛИЯЛАШТИРИШИ ВА УЛАР ЎЗБЕКИСТОННИ ДУШМАНИ ДЕБ ЁЗИБДИ.

2000-ЙИЛ БОШИДА АҚШ ИРОҚҚА ҚАРШИ УРУШ БОШЛАДИ.ШУНДА "ОЗОДЛИК" РАДИОСИ УРУШГА ОЧИҚДАН ОЧИҚ ҚАРШИ ЧИҚИБ МАҚОЛАЛАР БЕРА БОШЛАДИ. ЛЕКИН БИРОРТА АҚШ ҲУКУМАТИ ВАКИЛИ БИЗГА "НЕГА БИЗНИ ПУЛИМИЗГА ИШЛАБ, БИЗНИ СИЁСАТИМИЗГА ҚАРШИ ЧИҚАЯПСАНЛАР?" ДЕМАДИ.ЧУНКИ АҚШ ҲУКУМАТИ СИЁСАТИ ШУНДАЙКИ, ПУЛНИ ДЕМОКРАТИЯ РИВОЖИ УЧУН САРФЛАЙДИ. АММО ПУЛ САРФ ҚИЛГАН ТАШКИЛОТЛАРИНИ ИЧКИ ИШИГА АРАЛАШМАЙДИ.

"ОЗОДЛИК" СИНГАРИ ЭРКИН АҲБОРОТ ВОСИТАЛАРИГА КАРИМОВ ҚАРШИ БЎЛГАН ВА ТАНҚИДИЙ ФИКР БИЛДИРГАНЛАРНИ ЎЗИНИ ДУШМАНИ ДЕБ БИЛГАН. БУГУНГИ ҲУКУМАТ У СИЁСАТДАН ВОЗ КЕЧГАН ВА НИСБАТАН ЛЕБЕРАЛРОҚ СИЁСАТ ОЛИБ БОРМОҚДА.

ҚИСҚАСИ САРВАР ҲОТАМОВНИ ФИКРЛАРИГА ЖАВОБИМ ШУ. ҚОЛГАНИНИ ЎЗИНГИЗ КУЗАТИНГ.

* * * * *

Чустлик Сарвар Хотамов : Французларни легушатник, италияликлар макаронник ва хоказо деб аташади. Бундай атама ва лақаблар халқлар орасида жуда кўп. Европаликлар бошка халқларни менсимайди ва ҳақорат қилиши ҳам табиий холат, албатта руслар ҳам бундан мустасно эмас. Хаттоки бизда ўз ватандошларимиз орасида ҳам шундай хақоратли иборалар кўп. Ҳар бир халқнинг камчилиги бор ва буни хамма тушунади ва билади.

Бу постнинг асосий мақсади битта халқни иккинчи халқга нисбатдан нафрат уйготишдан бошка нарса эмас.

Nosir Zokir, сиз хақиқатни гапирятгандек оммани чалғитмоқчисиз ҳолос. Сиз ғарб пропагандасининг инструменти, Соловьёв Россия пропагандасининг инструменти. Бор гап шу.

* * *
Алишер Арифжонов: Стоп , стоп .Сиз умумийлаштираяпсиз.

Мана ўзингиз Соловьёвни пропагандасини айтиб ўтибсиз .Ўша Соловьёвни (Симоньян , Скабеева , Шейнин ва хоказоларни) гапираётган гапларичи? Улар қандайдир ижтимоий тармоқдаги оддий блогерлар эмас . Улар Россия давлатининг расмий (!) марказий телеканалидан , давлатнинг расмий позициясини айтишаябди . Уларнинг «фаолият»ини бюджетдан финансирование қилаябди.

Фарқи сезилардидир . Давлатнинг расмий позицияси !!!

Юқорида берган саволим барибир жавобсиз қолди . Носир оғанинг ўша публикациясида ёзиб ўтилган гапини қай бири ёлғон ?
* * *
Сарвар Хотамов: Мен икки томонни ҳам пропаганда инструменти деганимнинг сабаби шуки, икки томон ҳам маълумотни ўзига қулай кўринишда оммага тақдим вилгани. Битта ёки иккита телеграм каналдаги ёзишмани хақиқат деб олиб чивиши қанчалик тўғри? Бу ёлғон эмасми? Эртага мен Сергей деб акаунт очиб ўзбекларни ёмонласам, шу финт хам мисол бўладими?

Озодлик радиоси ҳам мехрибонлик уйи эмас, 33 та қўлдан ўтадиган АҚШ давлатининг молиялаштириладиган корхонаси. Жамиятда нафратни ўйғотиб кимгадир қарши қилишга қаршиман, шу иш билан шуғулланганлар давлатимизга қарши.

* * *

Алишер Арифжонов: Нафратни уйғотиб денг . Демак, Сиз аввал Чор Россияси , кейин совет итти фоқининг дўқи , кейин Путин режимининг очиқдан очиқ бошқа ўрисмас миллатларга қилган ва ҚИЛАЁТГАН (!) жиноятларини айтмаслик керак , бўлмаса «нафрат уйғониб қолади» деб хисоблайсиз . Шундайми ?

Мана бу иккита маргинални турклар бошига тушган мусибатдан қувониши - Сиз учун балки “частный случай” деб хисоблаётган бўлсангиз бордир . Сизга маслахат, чатрулеткага хам бир кириб кўринг. Масалан “Доктор Фауст” ёки “Андрей Луганский” аккаунтига кириб , ўрисларни гапираётган гапларини бир эшитиб кўринг . Агар муслим бўлсангиз “Астағфируллох” деб юборасиз.

Дарвоқе ! Украинадаги хунрезликларни шахсан Путин, бошига каска кийволиб, қўлида автомат билан қилаётгани йўқ. Буни ўша Россия федерацияси халқи “амалга оширмоқда".