07 February 2023
21:47 - Ҳозирги шармандалик ва демократларнинг келаётган ғалабаси ҳақида: Ўзбекистон ҳукумати афғон тадбиркорларини қўллаб-қувватлашда давом этаётгани ва ўзимиздаги тадбиркорларнинг аҳволи қандайлиги
Афғонистон томони темирйўлни тўсиб қўйиб, вагонларни ўтказмаётган бўлса-да, Ўзбекистон ҳукумати юкларни автомобиллар орқали белгиланган манзилга етказишда афғон тадбиркорларига амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу йилнинг 1 февралидан Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди. “Ўзбекистон темирйўллари” бунга икки давлат ўртасида тузилган шартнома ўз вақтида бажарилмаганини асосий сабаб сифатида келтириб ўтганди. Хусусан, Афғонистон ҳудудидаги техник ишлар босқичма-босқич афғон темирйўллари ишчилари томонидан амалга оширилиши бўйича “Ҳаракатлар режаси” келишилган бўлса-да, зарур чора-тадбирлар ўз вақтида бажарилмаган.

Бу эса ўз навбатида Афғонда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга салбий таъсир кўрсатмоқдамиш. Бозорларда бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархи кескин ошиб бораётгани аҳоли орасида норозиликларга сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар экспорт юкларининг сифати бузилганидан катта зарар кўрганларини таъкидлашмоқда.

Шунинг учун афғон тижоратчилари ўз юкларини автомобиллар орқали олиб кетишга бошлашганди.

Ўзбекистон ҳукмати Афғон тижратчиларига ёрдам беришни давом эттираётган ўзимиздаги аҳволга ҳам тортмоқда. Бизда аҳвол шундайки, тадбиркорлар керак бўлганда ҳукуматдан ёрдам ҳам олишмоқда.

Аммо, айни замонда тадбиркорлик бошлаш учун ҳукуматдан гўёки қарз олишмоқда, асосан ишлар давомида хукматнинг одамларига ПОРА бериш билан шуғулланишмоқда. Пора олаётганлар диктатор-президент-вайсақи Шавкат Мирзиёд ва тули вилоят ва тунлар ҳокимлардир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ҳукуматдан ёрдам олиш ва ҳукуматнинг қўғирчоқларига пора бериш оддий одатга айланиб бўлди.

Энди Ўзбекистоннинг порахўр хўжайинлари Афғонистон тадбиркорларига пора бериш имкониятларини кенгайтириш учун ёрдам бераётганига нима дейсиз? Ўзбекистон ҳукуматидилар пора билан кун кўриб, чўнтакларини пул билан тўлатишни одат тусига чиқариб бўлишганэи. Афғонистон тадбиркорлари ҳам ўз ҳукуматларига бераётган пулларнинг бир қисмини Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорларига бершлари шубҳасиздир.

Афғонистода ҳокимият толибон террористлари қўлида экан, Ўзбекистон Афғонистон тадбикорларига ҳукуматнинг кассасидан пул бериб, тадбиркорлардан пора олиш йўлини ҳам йўлга қўймққдалар.

Аввалари ҳам кўп марта айтганимиздек, Ўзбекистондек давлатнинг диктаторлик руҳидаги режими порахўрлик ишларни кенгайтирмоқдалар.

Бундай ифлос режим ўз фойларига ишлаётган пораҳўрликни кенгайтираётни сабабли, бундай ишларни йўқ қилиш мақсади ҳам бўлган “Бирлик Партиясини тан олмаяпти, рўйхатдан ўтказмаяпти. Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўйхатдан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, ҳокимиятдаги муҳим лавозимларга чиқишади, Ўзбекистоннинг жуда кўп муаммоларини ҳал этишади. Акс ҳолда, жонажон Ўзбекстонимиз дабдала ҳолда қолаверади.

Расмда Ўзбекистоннинг Бош пораҳўрини кўрмоқдасиз. Бундайлардан тезроқ қутилиш кераклигини халқ ҳам тезроқ тушуниши ва демократларни очиқчасига қўллаб-қувватлаши Шарт!!!