06 February 2023
16:51 -
Туркиядаги зилзила оқибатлари билан Ўзбекистон ҳам қизиқаётганмиш. Аммо Ўзбекистон нима қилмоқчи?
Туркия оммавий ахборот воситалардаги хабарларидан маълумки, бу мамлакатнинг ҳудудларида охирги кунларда 42 марта ер қимирлаган. Бази ерларда зилзила 6,6 балли бўлганди. Аммо, бугун эрталаб Туркия жанубида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида мамлакатнинг Диёрбакир, Малатя, Қаҳрамонмараш, Хатай, Килис ва бошқа провинцияларига жиддий зарар етган. Бу зизилаларда 500 га яқин киши ҳалок бўлган.
Хабарларимизда айтилишича, бу зилзилалар оқибати билан бутун дунё қизиқмоқда, Ўзбекистон ҳам. Аммо, Анқарадаги элчихонамиз ва Истанбулдаги Бош консулхонасимиз Туркия ҳукумати, жумладан, Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳузурида ташкил этилган тезкор штаб билан алоқада бўлмоқда эмиш.
Нима, ҳалок бўлганлар ичида ўзбекистонликлар бормики, Ўзбекистон ҳукумати бу воқеалар билан бошқа мамлакатлардан ҳам яқиндан танишмоқда, ҳатто Туркиядаги элчихонамиз ва Бош консулхонамиз Туркиянинг Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳузурида ташкил этилган тезкор штаб билан яқиндан алоқада бўлмоқда
Ваҳолангки, Ўзбекистоннинг Туркиядаги воқеалар билан яқиндан қазиқиши ва Туркиянинг Ташқи Ишлар вазирлиги билан алоқада бўлиб туриши шубҳали кўринмоқда.
Қизиқишлар ва алоқаларнинг ортиб бориши кўрсатмоқдаки, аввалги президент-диктаторимиз Ислом Карим ва ҳозиргиси Шавкат Мирзиё ҳокимлик қилганларида Туркиядаги воқеалар билан бундай қизиқиш шу пайтгача бўлмаганди.
Шундай экан, нимага бутун дунёдаги муммолар билан, ўзбекистонликларнинг чет элдаги аҳволи билан ҳеч қизиқмаган Шавкат Мирзиё ҳукумати бу ишлар билан қизиқиб қолди. Зилзиллар оқибатидан ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмаса ҳам, Шавкат Мирзиё ҳукумати бу воқеаларга катта эътибор бериши, Шавкат Мирзиё ўзининг Ўзбекистонда ва бутун дунёда тушиб бораётган обрўсини кўтариш ҳаракатида эканлигининг кўрсатгичидир.
Маълумки, Шавкат Мирзиё обрўсини кўтариш учун ёлғон ваъдалар бермоқда, бир тийинга арзимайдиган турли видио-селекторлар ўтказмоқда. Лекин, “Бирлик” каби демократия тарафдори бўлган ташкилотлар фақат валдирашни биладиган Шават Мирзиё ва турли даражадаги ҳокимлардан қутилиш кераклигини, демократик сайловлар орқали демократия ўрнатиш мумкинлигини гапиришмоқда.
“Бирлик”нинг ахборот воситаси бўлган “Ҳаракат” ва Фейсбукдаги сайтларида демократия масалаларини кўтариш айнан шу йўналишда давом этиши ва демократик ташкилотлар янги ҳокимият ўрнатиши мумкинлиги гапирилмоқда. Ана ўшанда Ўзбекистон бутун дунё мамлакатлари билан яхши демократик алоқалар ўртаниш таклифларимиз амалда ишлашга бошлайди. Туркия билан қизиқиш оғиздагина бўлиб қолмасдан, ҳақиқий алоқалар яратилади, у ерда бўлаётан зилзила каби воқеаларнинг оқибатлари билан курашиш ҳам бирга бўлади.
Туркияда зилзила пайтида вайрон бўлган бинолардан бирини расмда кўрмоқдасиз.